Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

“ЛОКОМОТИВ” ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ КЛУБИ 80 ЁШДА

“Локомотив” жисмоний тарбия ва спорт клуби нафақат Ўзбекистон темир йўллари тизимида, балки мамлакатимиздаги йирик спорт масканларидан бири ҳисобланади. Жаҳон спорт ареналарида юртимиз шарафини дунёга танитаётган кўплаб спортчиларимиз айнан ушбу спорт масканидан етишиб чиққани клубнинг нечоғлиқ юқори нуфузга эга эканлигини англатади.

Бу йил мазкур спорт клубининг ташкил этилганига 80 йил бўлди. Шу муносабат билан 8 декабрь куни  “Локомотив” жисмоний тарбия ва спорт клубида Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 25 йиллиги ҳамда спорт клубининг 80 йиллик юбилейига бағишланган маданий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда юртимизда ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш, келажагимиз ворисларини спорт-соғломлаштириш борасида кенг кўламли ишлар бажарилаётгани таъкидланди. Хусусан, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли “Локомотив” жисмоний тарбия ва спорт клуби ҳамда унинг вилоятлардаги филиалларида ҳам ёшларни спортга жалб этишда кўп ижобий ишлар ҳаётга татбиқ этилаётгани мамнуният билан тилга олинди.

– Юртимизда спортнинг кўплаб турларини тараққий этишида “Локомотив” жисмоний тарбия ва спорт клуби ҳамда унинг вилоятлардаги филиалларининг муносиб ҳиссаси бор, – дейди клуб директори Малика Саидхўжаева. – “Локомотив” жисмоний тарбия ва спорт мажмуасининг Ховос, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Деҳқонобод, Қўнғирот, Урганч ва Қўқон шаҳарларидаги тармоқлар замонавий спорт жиҳозлари билан таъминланган.  Спортсевар ёшлар учун барча шароитлар яратилган. Бугунги кунда уларда бир ярим минг нафардан ортиқ болалар спортнинг футбол, бокс, теннис, стол тенниси, оғир атлетика ва енгил атлетика, ўзбек жанг санъати турлари билан мунтазам равишда шуғулланиб боришмоқда. Эътиборлиси, улардан саксон фоизини темирйўлчилар фарзандлари ташкил этади. Муҳими клуб ва унинг тармоқларида ёшлар учун қўшимча қулайликлар яратиб бериш ишлари самарали давом эттирилмоқда

Байрам тадбирида клубда узоқ йиллар меҳнат қилган спорт мураббийлари “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан муносиб тақдирланди. Уларга эсдалик совғалари, Фахрий ёрлиқлар ҳамда қўл соатлари тантанали равишда топширилди. Шунингдек, соҳада узоқ йиллар ишлаб нафақага чиққан бир гуруҳ мураббийлар ҳам муносиб тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Sentabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!