ЭЪЗОЗ УЧУН ТАШАККУР
Мамлакатимизда кексаларга, айниқса, уруш қатнашчиларига чексиз эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Нуронийларимизнинг турмуш шароити яхшиланиб, ҳаётлари фаровон бўлиб бормоқда. Бу борада “Андижон механика заводи” шуъба корхонаси ҳамда касаба уюшма қўмитаси фаоллари томонидан кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастури доирасида кекса авлод вакилларини уйларига бориб, ҳолидан хабар олиб, ижтимоий қўллаб-қувватлаб келинмоқда.
Яқинда корхонада кўп йиллар самарали меҳнат қилган, 2-чи жаҳон уруши қатнашчиси 90 ёшли Шокиржон Умаровнинг уйига бориб ҳолидан хабар олиниб, корхона раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан моддий ёрдам кўрсатилди.
— Биз кексаларга кўрсатилаётган бундан эътибор ва эъзоздан бошимиз кўкка етмоқда, — дейди Шокиржон бобо. — Айниқса, касаба уюшма ходимларининг биз кексаларнинг холидан хабар олиб туришлари анъана тусига кириб бормоқда. Тинч-осойишта ҳаётимизга, энг асосийси, мустақиллигимизга шукроналик келтираман. Истиқлол берган шундай олий неъматнинг қадрига етиш барчамизнинг бурчимизга айланмоғи керак. Менга кўрсатилган ғамхўрлик ва яратиб берилган ажойиб шароитлар учун беҳад миннатдорчилик билдираман.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: