Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТ АНИҚЛАНДИ

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ўртасида ўтказилган “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови ғолиблари номи маълум бўлди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раёсати, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг тегишли қарорлари асосида ташкил этилган танлов икки йўналишда бўлиб ўтди. Унда аъзолар сони 100 нафаргача бўлган бошланғич ташкилотлар ҳамда 100 нафардан ортиқ бўлган бошланғич ташкилотлар иштирок этди.

Касаба уюшмаларининг устувор йўналишларидан бири бўлган ходимларни ижтимоий-иқтисодий томондан қўллаб-қувватлашда, бошланғич ташкилотлар етакчиларининг ўрни ва роли жуда муҳим саналади. Улар корхонадаги ҳар бир ходимнинг эҳтиёжларини чуқур ўрганган ҳолда фаолиятини ташкил этиши лозим. Уларнинг қувончу ташвишларига шерик бўла олиш, дилдан ҳис қилиш орқали ишчиларнинг ҳаётларини яхшилашга, асосийси, иш унумдорлигини оширишга замин яратилади. Буни тўғри англаган Республика Кенгаши ва унинг ҳудудий  бўлинмаларидаги ҳар бир ходим ўз ишига масъулият билан ёндашиб шарафли хизматини бекаму-кўст бажаришга ҳаракат қилади. “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловини эса уларнинг фаолиятига берилган одилона баҳо сифатида қараш мумкин.

Танлов якунларига кўра, аъзолар сони 100 нафаргача бўлган бошланғич  ташкилотлар ўртасида биринчи ўринга энг юқори 273 балл тўплаган “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси касаба уюшмаси ҳудудий  қўмитаси тасарруфидаги “Йўл электро-механика устаси” масъулияти чекланган жамияти бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти лойиқ кўрилди.

Аъзолари сони 100 нафардан ортиқ бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида эса “Қуюв-механика заводи” шўъба корхонаси бошланғич касаба уюшма ташкилоти энг юқори балл тўплаган ҳолда ғолиб бўлди ҳамда танловнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Иккинчи ўрин “Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси касаба уюшмаси ҳудудий қўмитаси, Бухоро локомотив депоси бошланғич касаба уюшмаси ташкилотига, учинчи ўрин “Эйвалекмахсустемирбетон” акциядорлик жамияти бошланғич касаба уюшма ташкилотига насиб этди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Noyabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!