Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

“ЁНҒИННИ ЎЧИРИШ” АМАЛИЙ СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Мана беш йилдирки “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармасида “Ёнғинни ўчириш” амалий спорт мусобақалари ўтказилиб келинмоқда. Мусобақаларни ўтказишда Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси ходимларининг профессионал тайёргарлик даражаси ва амалий тажрибаларини ошириш кўзда тутилган. Жорий йилнинг 11 августида бўлиб ўтган навбатдаги спорт мусобақаларига Қўқон ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди мезбонлик қилди.

Бу йилги беллашувларда Тошкент, Қўқон, Бухоро, Қўнғирот, Қарши, Қамчиқ, Термиз ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отрядлари 5 та шарт бўйича ўзаро куч синашдилар.

Биринчи шарт ўт ўчирувчи вагондан 60 метр масофагача ўт ўчириш енгларини тортиш бўлиб, қуръа натижаларига кўра ушбу шартни Қўнғирот жамоаси йигитлари бошлаб беришди. Ишга шижоат билан киришган йигитлар мазкур шартда ўзлари кутган натижани қайд эта олишмади. Қўқон ҳамда Қарши жамоалари эса йўл қўйилган хатоликлар туфайли илк беллашувдаёқ жуда муҳим бўлган баллардан қуруқ қолишди. Биринчи шарт натижаларига кўра Тошкент жамоаси йигитларини ортда қолдирадиганлар топилмади.

Иккинчи шарт олдидан жамоалар ўртасида ўзаро рақобат шакллана бошлади. Ҳеч бир отряд мағлуб бўлишни истамайди. Барча бирдек яхшироқ натижа кўрсатишга ҳаракат қила бошлади. Ушбу турда йигитларга очиқ сув ҳавзасидан сув олиш топширилди. Ҳар бир жамоадан икки кишидан иштирокчи қатнашган бу беллашув Термиз отрядининг тўла устунлиги билан якунланди. Биринчи шартдаги хатосидан тўғри хулоса чиқарган Қўқон йигитлари ҳам ушбу турда жуда яхши натижага эришдилар. Янги тузилган Қамчиқ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди иштирокчиларида тажрибанинг камлиги сезилиб турди.

Ёпиқ ҳолатдаги вагонларда бўлган ёнғинни ўчиришга мўлжалланган кейинги босқич шарти йиғилганларда бирдек қизиқиш уйғотди. Тошкент, Бухоро, Қарши жамоалари ушбу шартда бир хил натижа қайд этган бир пайтда Қамчиқ ва Термиз отрядлари шартни 25 сонияда якунлаб, мусобақанинг бу босқичини ўз фойдаларига ҳал қилиб қўйдилар.

Навбатдаги баҳс “Пурга-30” ўт ўчириш ускунаси орқали кўпик ёрдамида ёнғин юз бераётган вагонни ўчириш бўлиб, бу шатрда йигитларнинг эпчиллиги яна бир бор синовдан ўтказилди. Йигитлар учун бирмунча қийинчилик туғдирган 4-босқич беллашувларида барча жамоалар деярли бир хил натижа кўрсатишди.

Мусобақанинг сўнги тури Фарғона шаҳридаги Нефтчи спорт мажмуасида ташкил қилиниб, унда қатнашчиларнинг 100 метр масофага тўсиқлар оша ўт ўчириш енглари билан югуришдаги чаққонлиги синовдан ўтказилди. Охирги беллашув бўлганлиги сабаблими, иштирокчилар бу турни ўз фойдасига ҳал қилиш учун жон-жаҳди билан кураш олиб бордилар. Муросасиз кечган сўнги турда Тошкент ва Бухоро жамоалари ўз устунликларини намоён қилишди. Шу билан мусобақалар ўз ниҳоясига етди. Якуний ҳисоб китоблар, олиб ташалган жарима баллари натижасига кўра Термиз ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди кучли учликни якунлаб берди. Шоҳсупанинг иккинчи поғонасини Бухоро жамоаси банд этган бўлса, мусобақанинг бош соврини пойтахтлик ўт ўчирувчилар жамоасига насиб этди.

Шундан сўнг ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда иштирок этган Касаба уюшма қўмитаси раиси Б. Арипов ва Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси бошлиғининг ёнғин хавфсизлиги бўйича ўринбосари Н.Шадмонходжаев ғолибларга Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармасининг касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғаларини топширди.


 

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Noyabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!