Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

МАҚСАД — ХОДИМЛАР МАНФААТИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

“Тошкент механика заводи” акциядорлик жамияти касаба уюшма қўмитаси жорий йилнинг олти ойини белгиланган барча режаларни амалга ошириб, самарали якунлади.

Касаба уюшма ташкилотларининг асосий вазифаларидан бири ишчи-ходимларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида кенг қамровли ишларни олиб боришдир. Шу боис ҳам мутасаддилар томонидан корхонада ходимларнинг касбий маҳоратларини ошириб бориш, улар учун муносиб дам олиш шароитларини яратиб бериш, ижтимоий муҳофаза қилиш, сиҳат-саломатлигини мунтазам назорат қилишга муҳим омил сифатида қаралади.

— Жорий йилнинг Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилиниши касаба уюшмалари олдидаги вазифани икки карра оширди, — деди касаба уюшма қўмитаси раиси Мухаммадкарим Атаджанов. —   Йил муносабати билан қабул қилинган  Давлат дастури доирасида ишчи-ходимларнинг маънавий савиясини юксалтириш, дунёқарашларини кенгайтириш мақсадида амалга оширилган тадбирларга 10млн. 300 минг сўм ажратилди. Шу билан бирга, темирйўлчилар фарзандлари орасидан иқтидорлиларини танлаб олиш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида турли танловлар ўтказилиб, ғолибларга маданият ва истироҳат боғларига бепул чипталар ажратилди. 148 нафарга яқин соҳа ходимлари фарзандларига “Қибрай” ва “Янги авлод”, “Бурчи-мулло”, “Темирйўлчи” болалар оромгоҳларига имтиёзли йўлланмалар берилди.

Ишчиларнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида спортнинг қатор турлари бўйича мусобақалар ташкил этилиб, ғолиблар муносиб тақдирланиб борилаяпти. Жорий йилнинг апрель ойида касаба уюшма Қўмиталари томонидан  “Саломатлик сари” спорт марафонида 7 нафар ходим фаол иштирок этди. 5-19 июнь кунлари темирйўлчилар ўртасида ўтказилган мини футбол мусобақасида заводнинг “ВЧПБ” жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Оилавий спартакиадалар, байрам муносабати билан ташкил этилаётган спорт мусобақаларида ҳам жамият ишчи-ходимлари фаол қатнашдилар.

Шунингдек, корхона раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитаси ходимлар саломатлигини тиклашга ҳам алоҳида эътибор қаратишмоқда. Ана шу мақсадда 20 нафар ишчи-ходимга “Назарбек”, “Сиҳатгоҳ”, Чимён”, “Оқтош”, “Батаника”, “Турон”, “Умид гулшани” санаторияларига ҳамда “Хўжакент” дам олиш оромгоҳига 2 кунлик дам олиш учун 113 та имтиёзли йўлланмалар берилди. 56 нафар моддий ёрдамга муҳтож темирйўлчиларга 7 млн. 200 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.

Тизимда кўп йиллар меҳнат қилган темирйўлчиларга Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари бўйлаб саёҳат уюштирилди. Ушбу маданий тадбир барчада катта тассурот қолдирди. Сафар давомида юртимизнинг бой тарихи, миллий қадриятлари ва анъаналари авлоддан-авлодга ўтиб келаётганини яна бир бор гувоҳи бўлишди. Қолаверса, умумхалқ айёмлари ва муҳим саналар арафасида тадбирлар ташкил этиш, байрам дастурхонларини ёзиш корхона раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитасининг доимий эътиборида. Меҳнат фаоллари Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирлаб келинади. Темирйўлчилар меҳнатини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида    қилинаётган бу каби саъй-ҳаракатлар жамоада ижобий ўзгаришларга сабаб бўлмоқда.

Депода меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлигига бағишланган турли машғулотлар ва кўрик-танловлар ҳам мунтазам ўтказилади. Қолаверса, корхона цехларини зарур талаб ва меъёрлар асосида ушлаб туриш, меҳнат интизомини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи жиҳозлар билан таъминлаш доимо назоратда. Бу каби омиллар эса жамоада иш кўрсаткичларини ошириш, энг муҳими, ижтимоий ҳимоя тадбирларини оғишмай бажариш имконини бермоқда.

 

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Noyabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!