СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ
Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш, ёшларнинг спортда ўз куч ва иқтидорини намоён этиш учун кенг шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ва бу йўналишда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Ана шундай спорт тадбирларидан бири “Кўприкқурилиш трести” УК бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан ҳам мантазам ташкил этиб келинмоқда.
“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ва иш режасига кўра касаба уюшма фаоллари томонидан ишчи-ходимлар ўртасида спортни оммалаштириш, меҳнат жамоаларида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, бу орқали ходимлар ва уларнинг оила аъзолари саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида 67-Кўприкқурилиш отрядида мини футбол бўйича, “Кўприкқурилишбутлаш” шўъба корхонасида волейбол бўйича мусобақалар ташкил этилди. Кескин ва муросасиз кечган мусобақаларда темирйўлчилар ўзларининг жисмонан бақувват, чаққон ва эпчил эканликларини намойиш этдилар.
Мусобақалар сўнггида ғолибларга касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, тадбирда фаол иштирок этган темирйўлчилар ҳам рағбатлантирилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: