Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ЁШЛАР — КЕЛАЖАГИМИЗ ТАЯНЧИ

Ёшлар – ҳар бир юрт ва миллатнинг бетимсол бойлиги, буюк салоҳияти ҳамда куч-қудрати манбаидир. Шу боис ҳам мамлакатимизда уларга ғамхўрлик қилиш, келажакда комил инсон бўлиб вояга етишлари ва юрт тараққиёти йўлида ўз имконият ва салоҳиятларини ишга солишлари учун барча шароитлар яратиб берилмоқда.

2017 йил 30 июнь куни “Камолот” ЁИҲнинг IV қурултойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз ёшлари билан учрашиб, уларнинг қалбидаги, юрагидаги ўй-фикрлари, мақсад-муддаолари ва муаммоларини тинглади. Юзага келган бир қатор муаммо ва йўл қўйилаётган камчиликлар хусусида тўхталди. Мамлакатимиз ёшларининг барча тоифа ва гуруҳларини қамраб оладиган, уларни демократик принциплар асосида бирлаштирадиган, турли расмиятчиликдан, компаниябозликдан ҳоли, навқирон авлод манфаатларининг ҳақиқий ҳимоячиси бўла оладиган демократик ёшлар ташкилоти — Ўзбекистон ёшлар иттифоқини ташкил этиш таклифини билдирди.

Мазкур қурултойда Президентимиз томонидан ташкилотнинг ҳуқуқий мақоми, ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузи, обрў-эътиборини оширишга қаратилган фикрларини тинглаган ҳар бир юртдошимиз ёшларга чин дилдан хавас билан қараётгани, уларнинг ўрнида бўлиш орзусини кўнглида туяётгани ҳеч кимга сир эмас.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқига юртбошимиз таъкидлаганларидек, “Бундан илгаригидек барча ёшларни бир ташкилотга “ихтиёрий-мажбурий” асосда бирлаштириш эмас, аксинча, уларнинг орзу-интилишлари, ҳаётий ва касбий қизиқиш доираси, ижтимоий мақсадлари бўйича уюштириш тўғри бўлади”, деган таклифни илгари сурдилар.

Шу мақсадда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида “Жисмоний ва маънавий етук ёшлар — эзгу мақсадларимизга етишда таянчимиз ва суянчимиздир” мавзусидаги  Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Камолот” ЁИҲнинг IV қурултойидаги нутқи ва “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони мазмун-моҳиятини ёшларга чуқурроқ етказиш бўйича тарғибот-ташвиқот йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ташкил этилган йиғилишда темир йўл тармоғи ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши мутасаддилари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вакили иштирок этди.

— Бугун юртимиз ёшларига ҳар жиҳатдак ўрнак бўлиб келаётган темирйўлчи ёшлар билан учрашиб турганимдан мамнунман, — деди  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Бахтиёр Мамадалиев. — Темир йўл тармоғида ёшлар сиёсатига анча йиллар олдин эътибор қаратилган бўлиб, бу бугун ўз самарасини кўрсатмоқда. Президентимиз  бизга берган имкониятларнинг маълум қисми “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида жорий қилинган. Шу боис ҳам республикамизда темирйўлчилик касбига қизиқиш ёшлар ўртасида жуда юқори. Бунга жавобан ёш темирйўлчилар ўзларини ҳар соҳада тўла намоён этиб келишмоқда. Бундан кейин ўйлайманки, бу борадаги ишлар мутасаддилар томонидан янада жонлантирилади. Биргина мисол айтсам, юртимиз боксчиларининг қўлга киритган ютуқлари юртимиз довруғини янада юксалтирди. Бунда, албатта, бевосита боксчиларимизни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаб турган “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг катта ҳиссаси бор. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тузилди, унга аъзо ёшлар учун жуда катта имтиёз ва имкониятлар берилди, лекин афсуски, бундан хабари йўқ йигит-қизлар орамизда кўпчиликни ташкил қилмоқда. Бизнинг мақсадимиз Ўзбекистон ёшлар иттифоқига юртимиз ёшларининг барча тоифа ва гуруҳларини қамраб олишдир. Сиз ёш темирйўлчилар йигит-қизларнинг чин маънодаги “локомотивисиз”, деб бемалол айта оламан. Бундан кейин ҳам юртимиз равнақи йўлида бир бўлиб бирлашишга, иттифоқ ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларнинг бажарилишида яна барчага ўрнак бўласиз деб умид қиламан.

Шунингдек, учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган бир қатор саволларга жавоб олиш билан бир қаторда иттифоқ фаолиятини янада ривожлантириш, ёшлар ўртасида оммалаштириш учун ўз таклиф мулоҳазаларини билдиришди.

— Мана шундай тарғибот тадбирини темир йўл тармоғи тасарруфидаги барча корхона ва ташкилотларида ҳамда минтақавий темир йўл узелларида ўтказилмоқда, — деди  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти етакчиси Сойибжон Хўжаев. — Бу тадбирларга барча ёш мутахассисларни жалб этишни режалаштирганмиз. Бугунги тадбирга ташриф буюрган Иттифоқнинг Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Б. Мамадалиев “… тарғибот-ташвиқот тадбирларимизга аввало ота-оналарни жалб қилишимиз, уларга мазкур иттифоқ фаолиятининг мазмун-моҳиятини тўлароқ етказиб беришимиз лозим. Ана шундагина сафимизга янада кўпроқ ёшларни жалб қилишга эришган бўлардик”, деган фикрни ўртага ташлади. Биз ҳам бу фикрга қўшилган ҳолда кейинги тадбирларимизга фақат ёшларни эмас, барча корхоналардаги ишчи-ходимларни жалб қилишни мақсад қиляпмиз.

Жамиятнинг эътибори ва ғамхўрлигини сезиб туриш ёшларда масъулият ҳиссини уйғотиб, уларни катта ишларга ундайди. Мамлакатимизда аҳолининг бошқа қатламлари билан бир қаторда, ёшларимизни ижтимоий муҳофазалашнинг, иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи асосий кучга айлантиришнинг мукаммал тизими яратилмоқда. Бу жараёнда ёшларни қўллаб-қувватлаш, юзага келаётган муаммоларни ҳал қилиш, ташаббускор ёшларни рағбатлантириш, иттифоқ таркибига фақат илғор, интеллекти юқори ёшларни эмас, уларнинг барча қатламларини, айниқса, уюшмаган ёшларни ҳам қамраб олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда, албатта, юртбошимизнинг “Камолот” ЁИҲнинг IV Қурултойидаги нутқи ва  “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони дастурий амал бўлиб хизмат қилади.

 

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!