Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Тоҳир Малик: “Темирйўлчи бўлиш орзуим эди…”

“Болалигимда сизлар каби темирйўлчи бўлишни жудаям орзу қилган эдим, аммо тақдир тақозоси билан бу ниятимга эришолмадим. Ҳозиргача шу касб эгаларини кўрсам, юрагим бир ҳапқиради, темирйўлчиларни ҳурмат қиламан”, – деди Ўзбекистон халқ ёзувчиси, атоқли адиб Тоҳир Малик темирйўлчилар билан бўлган учрашувда.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Маънавият-маърифат бўлими, Хотин-қизлар кенгаши ҳамда Марказий касаба уюшма кутубхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбир сермазмунлилиги билан барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Учрашувда сўзга чиққан темир йўл тизими соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи,  халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, социология фанлари номзоди Т.Матибоев Тоҳир Маликнинг ўзбек адабиётида тутган ўрни, унинг қаламига мансуб асарлар ва уларнинг тарбиявий аҳамияти хусусида қисқача сўзлаб, адиб темирйўлчиларнинг  севимли ёзувчиси эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тоҳир Маликнинг ҳаёт йўллари, хусусан, болалиги, талабалик даврлари, адабиётга бўлган қизиқишлари, ижоди, асарларининг ёзилиш тарихлари, ундаги пресонажлар, умр йўлларидаги қизиқарли ва ибратли воқеалар, китобга муҳаббат каби мавзулардаги ҳикояларини тадбир иштирокчилари мароқ билан тинглашди.

Муболаға эмас, бугун юртимизда Тохир Малик китоблари кириб бормаган хонадон йўқ. Унинг “Алвидо болалик”, “Фалак”, “Сомон йўли элчилари”, “Тириклик суви”, “Заҳарли ғубор” “Чорраҳада қолган одамлар”, “Чархпалак”, “Қалдирғоч”, “Бир кўча, бир кеча”, “Сўнгги ўқ”, “Шайтанат”, “Ов”, “Мурдалар гапирмайдилар”, “Иблис девори”, “Меҳмон туйғулар”, “Жиноятнинг узун йўли”, “Одамийлик мулки” сингари детектив ва маърифий асарлари китобхонлар қалбидан жой олган.

Айниқса, адибнинг “Сўнгги ўқ”, “Шайтанат” каби асарлари асосида суратга олинган фильмлар кўпчиликда катта қизиқиш уйғотган.

Замондошлар қалбига йўл топиб, уларнинг теран оламини забт этаётган ижодкор ҳозир ҳам изланишдан, ижоддан тўхтагани йўқ.

Суҳбат асносида адиб китоб мутолааси, фарзанд тарбияси мавзуларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

– Китобхонлик масаласи, китобга муҳаббат, китоб мутолаасига қизиқтириш фақат ёзувчиларнинг ташвиши, иши эмас, бу жамиятнинг, ҳар бир инсоннинг вазифаси бўлиши керак. Чунки маънавий олам фақат ва фақат китоб билан бойийди. Маънавий қашшоқ жамият оламаро юксала олмайди, – деди у.

Адиб учрашув иштирокчиларининг кўплаб саволларига жавоб берди, тадбирдан сўнг мухлислар илтимосига биноан китобларига дастхатлар қўйиб берди.

Тадбир доирасида “Шарқ зиёкори” масъулияти чекланган жамият томонидан китоб савдоси ва китоб ярмаркаси ташкил этилди.

 

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Noyabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!