Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИНИ ТАЪМИНЛАШ МАСЪУЛИЯТИ

Темир йўл тизими корхоналарида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилишини таъминлаш асосий вазифалардан бири. Тошкент 1-юк вагон таъмирлаш депосининг вагон ва унинг эҳтиёт қисмларини таъмирлаш цехларида бунга алоҳида аҳамият қаратилади.

Чунки тармоқ корхоналарида содир бўлаётган нохуш ҳолатларнинг юзага келиши меҳнат муҳофазаси талабларининг бузилиши билан чамбарчас боғлиқ. Бунга эса, аввало,  инсон омили сабаб бўлаётгани ачинарли ҳолат. Шу боис депода ходимлар иш фаолиятида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги талабларига қатъий риоя этган ҳолда, меҳнат қилишларига эътибор қаратилади. Вагонсозлар иш жараёнида хато ва камчиликларга йўл қўйишса, дарҳол белгиланган тартиб ва йўриқномаларга асосан чора кўрилмоқда. Бу эса ушбу масканда нохуш ҳолатларнинг олдини олиш, меҳнат муҳофазаси бўйича жиддий камчиликларга йўл қўйилмаслигини таъминламоқда. Бугунги кунда 1108 нафар мутахассис ва  ходим фаолият кўрсатаётган жамоада қатъий тартиб, интизом мавжуд. Бу эса вагонлар умрини узайтириш вазифасини ишончли таъминлаб келаётган жамоа аъзолари фаолиятида ўз исботини топмоқда.

Юк вагонларининг хизмат муддатини ўтаб бўлганлиги сабабли, валюта ҳисобига янгисини сотиб олиш ёки амалда эксплуатация қилинаётган вагонларнинг хизмат муддатини янада узайтириш зарурати туғилади. Бугунги кунда мазкур муаммонинг самарали ечимини топиш мақсадида заводда ҳам бир нечта истиқболли таклифлар ишлаб чиқилган ва амалиётга татбиқ этилмоқда. Асосий эътибор мавжуд имкониятлар доирасида вагонларнинг техник созлигини қайта тиклашда ходимлар малакаси ва самарадор технологиялардан янада кенгроқ фойдаланишга қаратилган. Бу эса ўз-ўзидан юк вагонларини сифатли таъмирлаш орқали уларни ишончли ва хавфсиз ҳаракатланиши натижасида халқ хўжалиги маҳсулотларини белгиланган манзилга етказиш имкониятларини оширмоқда.

– Ҳар бир таъмирлаш цехларидаги ходимларимизнинг сифатли иш бажариши, аввало, уларга яратиб берилаётган шароитларга бевосита боғлиқ, – дейди корхонанинг меҳнат муҳофазаси бўлими бошлиғи А.Абдуллаев. – Айниқса, вагонсозлар меҳнат муҳофазаси бўйича зарур ҳимоя воситалари билан ўз вақтида таъминлаб, мунтазам равишда уларнинг билим, кўникмаларини ошириб бориш орқалигина ижобий натижадан умид қилса бўлади. 2017 йилнинг ўтган 5 ойи давомида ходимларимиз учун меҳнат муҳофазаси бўйича билим ва  кўникмаларини оширишга йўналтирилган кўплаб семинарлар, ёнғин хавфсизлиги бўйича ўқув амалиётлари ташкил этилди. Зарарли жабҳаларда фаолият кўрсатаётган ишчиларга сут маҳсулотлари берилди. Ходимлар 100 та махсус пойабзал,  400 та ҳимоя костюми, 35 та каска, 19 та электр пайвандчилар кийими, 50 та махсус халат ҳамда 7400 та қўлқоп билан таъминланди.

Депо цехларида ҳароратнинг мўътадиллиги ҳам ишчилар учун қулай шароитлардан биридир. Бу ҳам ўз навбатида, ходимларнинг ишга бўлган муносабатини рағбатлантиради. 2017 йилнинг шу даврига қадар ишчи-ходимларнинг соғлигини тиклаши учун 9 595 000 сўм миқдорида маблағ тўлаб берилди. Саломатлик учун зарарли шароитларда меҳнат қилаётган вагонсозларга  сут-қатиқ маҳсулотлари учун  9 265 000 сўм миқдорида  маблағ ажратилди. Уларнинг соғлиги доимий  назоратга олинган.         Ёзнинг иссиқ кунлари бошланиши муносабати билан ҳар бир цехга, хоналарга тоза ичимлик суви билан таъминловчи ускуналар ўрнатилиб, “Shaffof”  суви билан мунтазам таъминлаб келинмоқда. Шунингдек, цех ва техник хизмат кўрсатиш шохобчаларида  38 та баннер ва меҳнат муҳофазасини тарғиб этувчи плакатлар ўрнатилди.           Ишчилар учун яратилаётган қулай шароитлар нафақат депода, балки корхона тасарруфида бўлган “Чуқурсой”, “Ўзбекистон”, “Бекобод”, “Ангрен” ҳамда “Орзу” станцияларининг техник хизмат кўрсатиш шохобчаларидаги дам олиш хоналарида иш шароитларини яхшилаш мақсадида замонавий совутгич, мебеллар ўрнатилди, ошхона эса иситиш қурилмаси билан таъминланиб, ишчилар учун тансиқ таомлар тайёрланмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, тармоқ корхоналарида фаолият юритаётган мутахассисларнинг  поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда ўз  касбий билим ва кўникмаларини йил сайин ошириб бориши, иш жараёнида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларини қунт билан ўзлаштириши ҳамда уларга қатъий амал қилиши талаб этилади. Бу ишларга Тошкент 1-юк вагон таъмирлаш депосида долзарб вазифа сифатида жиддий эътибор қаратилмоқда.

 

 

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Noyabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!