УРГАНЧ САЁҲАТИ БАРЧАГА МАНЗУР БЎЛДИ
“Қўқон” минтақавий темир йўл узели ҳудудий касаба уюшма қўмитаси тасарруфидаги Андижон темир йўл масофаси бошланғич ташкилоти томонидан корхонада меҳнат қилаётган 36 нафар фаол ишчи-ходимлар учун Хоразм вилоятининг маркази – қадимий Урганч шаҳрига туристик саёҳат уюштирилди. Саёҳат давомида темирйўлчилар Урганч шаҳрининг келиб чиқиш тарихи, ривожланиш даври, ҳозирги Урганчнинг эски ва янги шаҳарга бўлинганлиги, шаҳарнинг диққатга сазовор масканлари билан танишишди.
Эътироф этиш керакки, бундан ўн йил олдин вилоятга бир йилда 216 минг сайёҳ келган бўлса, хозирда бу кўрсаткич анча ўсган бўлиб, шахарга ташриф буюрадиган сайёҳларнинг кўпчилигини хорижий сайёҳлар ташкил этади. Саёҳатчилар Урганч шаҳрида боғ ва ундаги “Авесто” монументида , туркийзабон халқларнинг бебаҳо маданий мероси ҳисобланган XI асрда Кўҳна Урганчда фаолият кўрсатган Дорул Ҳикма – Маъмун Академияси, “Мажлиси уламо”- Маъмуншоҳ Академияси, “Тош қалъа” ёдгорлиги, “Тўрабекхоним мақбараси” каби бир қатор тарихий обидаларни томоша қилиб, олам-олам таъсуротларга эга бўлишди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: