Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ЭЪЗОЗУ ЭЪТИБОРДАН ДИЛЛАР МУНАВВАР

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, уруш ва меҳнат фахрийлари, нуронийларни эъзозлаш ва уларга меҳр-муҳаббат кўрсатиш ибратли анъанага айланди.

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ҳам ана шундай меҳр-саховатга йўғрилган амаллар бажарилмоқда. “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тизимида самарали меҳнат қилган ва бугунги кунда кексалик гаштини сураётган фахрийлар доимо эътибор ва эъзозда бўлмоқдалар.

9 май умумхалқ байрами — Хотира ва Қадрлаш кунини юқори савияда нишонлашда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда байрам муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийларига ғамхўрлик ва ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 18 апрелдаги “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда касаба уюшмаларининг иштирокини ташкил этиш тўғрисида”ги 6-57-“с”-сонли қарорига кўра касаба уюшмалари тизимида   самарали меҳнат қилган, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ишчи-ходимлар ва улар оила аъзолари саломатликларини тиклаш, муносиб иш ва дам олиш шароитларини яратиш, меҳнат муҳофазасини таъминлаш борасида намунали хизмат қилган ва бугунги кунда кексалик гаштини сураётган бир гуруҳ меҳнат фахрийларига 500 000 сўмдан моддий ёрдам, табрикнома ва гуллар тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

May 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!