Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ГУРУҲ БАҲСЛАРИ ЯКУНИГА ЕТДИ

“Локомотив” марказий спорт клубида мини-футбол бўйича бўлиб ўтаётган “Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши кубоги” мусобақаларининг гуруҳ баҳслари ниҳоясига етди.

Ўтган ҳафта мусобақанинг сўнгги “Д” гуруҳида баҳслар якунланди. Унда, Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси, “Ўзбектемирйўлэкспедиция” унитар корхонаси, Алоқа ва сигналлаштириш бошқармаси ҳамда “Тошкент метрополитени” унитар корхонаси жамоалари ўзаро беллашдилар. Қизиқарли баҳсларга бой ўтган турнирда Алоқа ва сигналлаштириш бошқармаси биринчи ва “Тошкент метрополитени” унитар корхонаси жамоаси эса иккинчи ўринни эгаллаб, чорак финалга йўлланмани қўлга киритди.

30 апрель куни эса тўртта гуруҳдаги биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган жамоалар чорак финал баҳсларига киришиб, ярим финал йўлланмаси учун курашни давом эттиришади. Унга кўра қуйидаги жамоалар ўзаро баҳс юритади:  Ўзбекистон локомотив депоси — “Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонаси, “Қуюв механика заводи” шўъба корхонаси — Капитал қурилиш дирекцияси, “O’ztemiryo’lyo’lovchi” акциядорлик жамияти — “Тошкент метрополитени” унитар корхонаси ҳамда Алоқа ва сигналлаштириш бошқармаси — Ахборот ҳисоблаш маркази жамоалари ярим финал йўлланмаси учун кураш олиб боришади. Шу куни ярим финалга чиққан 4 та жамоа финал баҳслари учун бўладиган ўйинни ҳам ўтказишади.

5 май куни учинчи ўрин учун ва финал баҳслари бўлиб ўтади.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

May 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!