МЕҲР-МУРУВВАТ НАМУНАСИ
Мамлакатимизда жисмонан ва маънан соғлом, ҳар томонлама етук, мустақил фикрлайдиган, интеллектуал ривожланган, иқтидорга, чуқур билим ва замонавий дунёқарашга эга бўлган, ўз тақдири ва Ватани келажаги учун масъулиятни зиммасига оладиган баркамол авлодни тарбиялаш давлат ва жамият олдида турган энг муҳим йўналишлардан биридир.
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорти қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳам мазкур йўналишда ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган сиёсатни қўллаб-қувватлаган ҳолда, баркамол авлод тарбиясига муносиб ҳисса қўшишни ўз фаолиятининг устувор йўналишларидан бири этиб белгилаган. Бу борада тармоқ касаба уюшма қўмиталарида эътироф этишга арзигулик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Республика Кенгашининг 2017 йил 1 февралдаги “Касаба уюшмаларининг акциялари доирасида 2017 йилда белгиланган тадбирлар” тўғрисидаги 14-1 “с” сонли раёсат қарори асосида, “Касаба уюшмалари – болаларга” акцияси доирасида турли маънавий-маърифий тадбирлар ва хайрия акциялари ташкил этилади.
Ана шундай тадбирлардан бири “Қўқон” минтақавий темир йўл узели ҳудудий касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилди. Ҳудудий қўмита тасарруфидаги Қўқон сигналлаштириш ва алоқа дистанцияси, Қўқон темир йўл масофаси, Қўқон вагон депоси, 164-сонли йўл машина станцияси, Қўқон электр таъминоти масофаси касаба уюшма қўмиталари ҳамкорликда Қўқон шаҳридаги “Гўдаклар уйи”га ташриф буюрилиб, у ердаги болажонларга кийим-кечаклар ва турли туман ширинликлар совға қилишди.
Гўдаклар уйи тарбияланувчиларининг ўксик кўнгилларини кўтариш ва дардларига малҳам бўлиш мақсадида амалга оширилаётган хайрли амаллар болажонларга манзур бўлмоқда. Уларнинг беғубор кўзларидаги севинчни кўриб, бола хурсандчилиги учун озгина эътибор ва меҳрнинг ўзи кифоя эканлигини англаб олиш мушкул эмас.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: