СПОРТ – САЛОМАТЛИК ГАРОВИ
Темирйўлчилар саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, меҳнат ва дам олиш шароитларини яхшилаш борасида тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфидаги касаба уюшма қўмиталари режа асосида доимий равишда фаолият олиб боради. Айниқса, темирйўлчилар орасида спортни тарғиб қилиш, кучли спортчиларни аниқлаш ва уларнинг соғлигини мустаҳкамлаш борасида қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
Ана шундай тадбирларда бири “Тошкент” минтақавий темир йўл узели ҳудудий касаба уюшма қўмитаси томонидан Наврўз байрами муносабати билан 25 март куни Тошкент юк-вагон депосининг ёпиқ спорт майдонида бўлиб ўтди.
Мусобақалар спортнинг дартс, тош кўтариш, боулинг ва арқон тортиш бўйича ўтказилди. Уларда турли ҳудуддаги корхона ва ташкилотлардан 52 нафар ишчи-ходим иштирок этишди.
Бўлиб ўтган мусобақада эса 8 та жамоа куч синашди. “Тошкент” минтақавий темир йўл узели, Тошкент юк вагон депоси, Тошкент темир йўл масофаси, Тошкент электр таъминоти масофаси, 14-рельс пайвандлаш корхонаси, Марказий темирйўлчилар поликлиникаси, Тошкент ва Яшнобод темир йўл коллежлари ишчи-ходимлари ва ҳудудий касаба уюшмаси қўмитаси жамоалари ўзаро куч синашди.
Ўйинлар қизғин ва шиддатли тус олди. Ғолиб жамоани аниқлаш анча мушкул бўлди. Натижада арқон тортиш бўйича Яшнобод темир йўл коллежи ўқитувчиси З.Калилаева, тош кўтариш бўйича Тошкент темир йўл масофаси йўл монтёри А.Жўраев, дартс бўйича Тошкент темир йўл коллежи ўқитувчиси Д.Режаметова, боулинг бўйича “Тошкент” МТУ оператори И.Қурбоновалар биринчи ўринларга сазовор бўлишди. Юқори ўринларни эгаллаган иштирокчиларга “Тошкент” минтақавий темир йўл узели ҳудудий қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: