Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

БАЙРАМГА МУНОСИБ ТУҲФА

Наврўз умумхалқ байрами арафасида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан халқимизга муносиб совға ҳозирланди. Жорий йилнинг 6 март куни юртимизга олиб келинган янги “Afrosiyob” юқори тезликда ҳаракатланувчи замонавий электропоезди 20 март кунидан бошлаб Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишида қатновини бошлади.

Илк қатнов куни Тошкент марказий вокзалида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан “Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамиятининг бир гуруҳ фаол ишчи-ходимлари, “Юқори тезликдаги йўловчи поездлар ҳаракатини ташкил этиш ва фойдаланиш бўйича бошқармаси” ходимлари, машинистлар ҳамда вагон кузатувчиларига Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан қимматбаҳо совғалар топширилди.

Шу ўринда эслатиб ўтиш жоиз, янги поезднинг йўлга қўйилиши муносабати билан вақтга қадар Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган “Afrosiyob” электропоездининг қатнови вақтинча тўхтатилиб, Испаниянинг “PATENTES TALGO, S.L.U” компанияси  мутахассислари томонидан техник кўрикдан ўтказилмоқда.

Юқори тезликда ҳаракатланувчи замонавий поездлардан фойдаланиш давлатнинг иқтисодий  қудратини белгилайди. Дунё бўйича юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар қатнови 17 та мамлакатда йўлга қўйилган. Улар орасида Ўзбекистоннинг ҳам борлиги бизнинг қалбларимизни фахр – ифтихорга тўлдиради.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Noyabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!