Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

8 март – Хотин-қизлар куни байрами муносабати билан касаба уюшмалари томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот

8 март – Хотин-қизлар кунини барча бўғиндаги касаба уюшма ташкилотларида кенг нишонлаш мақсадида Ўзбекистон   касаба  уюшмалари  Федерацияси  Кенгаши  Раёсатининг  2013 йил  25 февраль 10-19 “о” сонли қарори қабул қилинди ва ижро учун аъзо ҳамда тасарруфдаги ташкилотларга етказилди.

Ушбу байрам касаба уюшмаларининг ташкилотчилигида республикадаги меҳнат жамоаларида кенг нишонланди ва қутлуғ санага бағишлаб кўплаб тадбирлар ўтказилди. Жумладан:

Республикадаги барча корхона, ташкилот ва муассасаларда ўтказилган “Обод юртнинг бекалари”, “Дунёда энг азиз сиймодир, аёл”, “Аёлга эҳтиром”, “Муқаддассан аёл”, “Аёл борки, олам мунаввар”, “Аёл – обод турмуш таянчи” номли маданий-маърифий тадбирларда ҳукуматимиз томонидан хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги мавқеини юксалтириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича олиб борилаётган сиёсатни кенг тарғиб этиш,  давлат ва нодавлат секторда меҳнат қилаётган, Ватанимиз тараққиёти, турмушимиз ободлиги ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришда, оилани мустаҳкамлашда ўз ҳиссасини қўшаётган хотин-қизларни шарафлаш, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга эътибор қаратилди. Тадбирларга корхона, ташкилот ва муассасаларда узоқ йиллар меҳнат қилган аёллар ва фахрий онахонлар таклиф этилди.

Меҳнат жамоаларида фаолият юритаётган аёллар ҳамда Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари талаба қизлари ўртасида “Лобар қизлар баҳси”, “Етти гўзал”, “Балли, қизлар”, “Санамлар сарвари”, “Эпли келин – сепли келин”, “Нафосат маликаси”, “Заводнинг лобар қизлари” кўрик-танловлари ташкил этилди ва иштирокчилар касаба уюшмалари томонидан 12,4 млн. сўмлик рағбатлантирилди.

Аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида байрам арафасида турли спорт тадбирлари ва мусобақалар ташкил этилди. Бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ўтказилган волейбол, шахмат, шашка, дартс, стол тенниси бўйича мусобақалар ғолиблари 8,5 млн. сўмлик эсдалик совғалари билан  тақдирланди.

Ишлаб чиқаришда, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимида самарали фаолият юритаётган,  фермер ва тадбиркорлик, касаначилик ва уй меҳнати билан юртимиз равнақига ҳисса қўшаётган илғор ва фаол хотин-қизлар касаба уюшмалари томонидан 194,8 млн. сўмлик эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган хотин-қизлар, хусусан, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногирон, “Саховат” уйларида яшаётган аёллар, меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ва уларга  203,5 млн. сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.

Эҳтиёжманд оилалар вакиллари бўлган аёлларни моддий қўллаб-қувватлаш учун, жамоа шартномалари ва келишувлари орқали, касаба уюшмаларидан 19,1 млн. сўм, иш берувчилар маблағидан 23,4 млн. сўм сарфланди.

Шунингдек, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан узоқ йиллар раҳбарлик лавозимларида ишлаган 12 нафар фахрий аёлларни, 34 нафар фаол аёлларни маънавий ва моддий рағбатлантириш учун 8,8 млн. сўм маблағ ажратилди.

8 март – Хотин-қизлар куни байрами муносабати билан касаба уюшмалари маблағидан жами 447,1 млн. сўмсарфланди.

Ахборот маълумот учун тақдим этилмоқда.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!