Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

8 март – Халқаро Хотин-қизлар куни

Барча бошқарма, марказлар, минтақавий темир йўл узеллари, темир йўл транспорти фахрийлари, корхоналар, ташкилотлар, тасарруфдаги ўқув ва тиббиёт муассасалари хотин-қизларига.

Муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар!

Ҳурматли ҳамкасабалар!

Барчангизни юртимизга баҳор нафаси билан кириб келаётган нафосат ва гўзаллик байрами —  «8 март – Халқаро Хотин-қизлар куни» билан самимий муборакбод этамиз!

Оила ва жамият кўрки, ҳаётимизнинг файзи бўлган Сиз – азизларни эъзозлаш, ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир!

Ҳар бирингиз ўз фидокорона меҳнатингиз билан мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, оилаларни мустаҳкамлаш йўлида муносиб хизмат қилиб келмоқдасиз. Айниқса, темир йўл ривожи йўлида биз – эркаклар билан елкама-елка фаолият юритиб келаётганингиз, алоҳида таҳсинга сазовор!

Бу дунёда ширин ва аҳил, бахтли ҳаёт учун пойдевор яратиб, инсонни инсон, оилани мустаҳкам оила қиладиган, жамиятда ҳам ўзининг муносиб ўрнини биладиган, биз учун муҳаббат, вафо ва садоқат тимсоли бўлиб келаётган Сиз, гўзал ва бетакрор, қадрдон аёлларимиз ҳақида қанча таърифлар келтирсак оздир.

Қадрли опа-сингиллар!

Барчангизни Халқаро хотин-қизлар байрами билан яна бир бор табриклаб, оилангиз, фарзандларингиз, эл-юртимиз бахтига ҳамиша соғ-омон бўлишингизни тилаб қоламиз!

Меҳнат фаолиятингизга муваффақият ва омад ёр бўлсин!

Оилаларингиздан хотиржамлик, тинчлик, файзу барака аримасин!

Чексиз эҳтиром билан,

“Ўзбекистон темир йўллари”акциядорлик жамияти бошқарув раиси в.б.

Х.Н. Хасилов

Ўзбекистон темир йўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Rенгаши раиси                                                                                             К.Сабиров

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!