Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассаларида самарали фаолият юритаётган ҳамда оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда ўз хиссасини қўшаётган фаол хотин-қизларни рағбатлантириш, намунали касбий маҳорати билан барчага ўрнак бўлган меҳнат фаҳрийларини шарафлаш, шунингдек Федерация Кенгашининг 2016 йилги иш режасига асосан “Касаба уюшмалари-хотин-қизларга” акцияси доирасидаги тадбирларни амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2016 йил 5 февралдаги 2-12-“с”-сонли раёсат қарорини амалий бажариш мақсадида тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раёсатида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Аёл борки олам мунаввар” мавзусида тадбирларни ўтказиш тўғрисидаги 2016 йил 15 февралдаги 5”0” -сонли қарор қабул қилинди ва ижро учун аъзо ҳамда тасарруфдаги ташкилотларга етказилди.

Ушбу байрам тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан темир йўл тизимидаги меҳнат жамоаларида кенг нишонланди ва қутлуғ санага бағишлаб кўплаб тадбирлар ўтказилди. Жумладан:

Ҳудудий, бирлашган ва бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ўтказилган “Зеболар бахси”, “Бахор маликаси” кўрик танловлари, “Муқаддассан аёл”, “Аёли қадрланган диёр” номли маданий-маърифий тадбирларда ҳукуматимиз томонидан хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги мавқеини юксалтириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича олиб борилаётган сиёсатни кенг тарғиб этиш,  давлат ва нодавлат секторида меҳнат қилаётган, Ватанимиз тараққиёти, турмушимиз ободлиги ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришда, оилани мустаҳкамлашда ўз ҳиссасини қўшаётган хотин-қизларни шарафлаш, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга эътибор қаратилди. Тадбирларга корхона, ташкилот ва муассасаларда узоқ йиллар меҳнат қилган аёллар ва фахрий онахонлар таклиф этилди.

Эҳтиёжманд оилалар вакиллари бўлган аёлларни моддий қўллаб-қувватлаш учун, жамоа шартномалари ва келишувлари орқали, ҳудудий, бирлашган ва бошланғич касаба уюшма ташкилотлари маблағидан сарфланди.

Шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви томонидан  корхоналарида самарали фаолият юритаётган ҳамда оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда ўз хиссасини қўшаётган ҳар бир фаол хотин-қизларни рағбатлантириш юзасидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маблағи ҳисобидан ҳар бир аёлга 100 минг сўмдан мукофат пули тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!