Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ВАТАН РАВНАҚИ УЧУН ОВОЗ БЕРАМИЗ

p1040210dsc_0001“Тошкент механика заводи” акционерлик жамиятида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловидаги қонунлар ва жаҳондаги халқаро вазиятлар” мавзуида семинар ташкил этилди.
Тадбирда корхона раҳбарияти ва ишчи-ходимлари, ҳамда Тошкент юридик университети доценти, юридик фанлар номзоди И.Кудрявцевлар иштирок этди.
Игор Кудрявцев мавзу доирасида маъруза қилар экан, жорий йил 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик ва сайлов ўтказилишидаги қонунлар ҳақида гапириб берди.
Тадбир қатнашчилари фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини шакллантириш, фуқароларнинг сайлаш эркинлиги ҳамда жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини амалга оширишнинг ҳуқуқий кафолатлари борасидаги миллий ҳамда хорижий тажрибани кўриб чиқдилар.
Ўзбекистонда давлат бошқаруви изчил модернизация қилиниши натижасида фуқароларнинг сайлов ҳуқуқи ва эркинликларини таъминлаш бўйича энг юқори халқаро демократик тамойил ҳамда стандартларга жавоб берадиган самарали ҳуқуқий асос яратилгани алоҳида таъкидланди. Ҳуқуқий ҳимоя чоралари фуқароларнинг мурожаатларини суд билан боғлиқ бўлмаган ҳамда суд жараёнида мустақил, шаффоф ва холис кўриб чиқиш воситалари мажмуини ўз ичига олади.
Шунингдек, маърузачи жаҳонда бўлиб ўтаётган халқаро вазиятлар ҳақида айтиб ўтди. Яқин Шарқ давлатлари Сурия, Ироқ ва Ливан ҳудудларида бўлиб ўтаётган урушлар ва юз минглаб мутлақо бегуноҳ одамлар ҳаётига зомин бўлган жуда кўп фожеали воқеалар ҳақида, Америка ва Европа давлатларида бўлиб ўтаётган воқеаларнинг бошқа мамлакатларга таъсири ва бошқа давлатлар сингари бизнинг давлатимизга ҳам таъсир кўрсатмаслиги учун, юртимиз хавфсизлиги ва тараққиётига бўлган ҳар қандай кўринишдаги таҳдид ва хуружларга нисбатан биз доимо огоҳ бўлишимиз кераклигини, Мустақиллигимизни кўз қорачиғидай асраб-авайлашимитз кераклигини айтиб ўтди.
Тадбир амалий мулоқот ҳамда фикр алмашиш руҳида ўтди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!