Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ПЎЛАТ ИЗЛАР КАБИ МУСТАҲКАМ ОҚИБАТ

Темирйўлчилар касаба уюшмаси Ўрта Осиёда биринчилардан бўлиб касаба уюшмасини тузган жамоат темирйўл ташкилоти ҳисобланади. Қарийб бир асрлик тарихга эга бўлган ушбу ташкилот бугунги кунга қадар “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви билан Республика Кенгаши ўртасида тузилган тармоқ келишувида белгиланган соҳанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ишчи-ходимларга қулай меҳнат шароитлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш, бандлик ҳамда ижтимоий кафолатлар ўрнатиш мажбуриятларини бажариб келмоқда. Айниқса, ташкилотнинг фаолияти сўнгги саккиз ой мобайнида мамлакатимизда хукм суриб турган коронавирус пандемияси туфайли яна ҳам яққол намоён бўлмоқда. Иш берувчилар касаба уюшма ташкилотлари билан хамкорликда синовли кунларда бир ёқадан бош чиқариб, биргаликда елкама-елка туриб кўринмас душман билан курашишда амалга оширилиши керак бўлган чора-тадбирлар асосида чиқарилган фармойиш, қарор ва қонунларни хаётга тадбиқ қилиб келмоқда.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти рахбариятининг 2020 йил 15 апрелдаги №276-Н сонли “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши жорий этилган тартиб даврида пенсионерларга моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги буйруғи ижро учун қабул қилинди. Унга биноан, акциядорлик жамиятида узоқ йиллар меҳнат фаолиятини олиб борган ва ҳозирда нафақада бўлган ижтимоий ҳимояга ва ўзгалар парваришига мухтож бўлган пенсионерлар рўйхати тузилди. Улар учун зарур бўлган бирламчи озиқ-овқат махсулотлари тўпламини шакллантирилиб, беғараз етказиб берилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2013 йил 25 январдаги “Касаба уюшмалари Федерацияси тизимида касаба уюшмасига аъзолик бадалларини тақсимлаш, касаба уюшма бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом ҳақида”ги 7-4 сонли қарори ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2019 йил 10 октябрдаги “Касаба уюшма бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги 29-1 сонли Раёсат қарорлари қабул қилинган. Республикамизда ўрнатилган қатор карантин чекловлари сабабли, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда тизимдаги ҳудудий, бирлашган ва бошланғич касаба уюшма қўмиталарида 2020 йил учун тасдиқланган йиллик даромадлар ва ҳаражатлар сметаси бўйича касаба уюшма бюджетининг маданий-оммавий ишлар, жисмоний тарбия ва спорт ишлари ҳамда болаларни ёзги оромгоҳларда дам олдириш ишлари банди ҳаражатларининг бажарилмай қолди. Шу сабабли Республика Кенгаши 2020 йил 20 августдаги 30-3-сонли Раёсат қарорини қабул қилиниб, пандемия даврида истисно тариқасида ижтимоий ҳимояга мухтож ишчи-ходимларни, пенсионер ва фаҳрий касаба уюшма фаолларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида касаба уюшма аъзоларига моддий ёрдам кўрсатиш ва касаба уюшма фаолларини рағбатлантириш бандларига йўналтирилди. Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра жами 678 нафар касаба уюшма аъзоларига 681803,2 минг сўм миқдордаги пул маблағлари саломатлигини тиклаш ҳамда унинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга ажратилди.

Темирйўлчилар ўзларининг наъмунали меҳнати ва савобли ишлари билан нафақат ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини балки, ёрдамга мухтож, шифо топиш илинжисида бўлган аҳолини, шу билан бирга Мухтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ғамхўрлиги сабаб мухожирликда кун кечириб она ватанига қайтишида қилган хизматлари учун юртдошларимизни катта ҳурмат ва чексиз миннатдорчилигига сазовор бўлмоқда. Хусусан, 2020 йил 23 – март куни “Хўжакент” МЧЖ оромгоҳида чартер рейси билан Қозоғистондан ва бошқа чет эл давлатларидан қайтиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди. Унга 25 нафар оромгоҳ, 3 нафар Бўстонлиқ тумани СЭОМ ходимлари, 4 нафар Тошкент шаҳридан таклиф этилган шифокор, 6 нафар хамширалар шунингдек, ички ишлар ва Туризм қўмитасининг ходимлари жалб қилинди. Ходимларни иш билан таъминлаш мақсадида сменали режим ташкил этилди. Касаба уюшма Республика Кенгаши томонидан оилавий шароити оғир, нафақахўр, моддий ёрдамга мухтож ходимларга молиявий кўмак берилди.

Тошкент вилояти Зангиота туманида 10 минг беморни ёки карантинга олинадиганларни бағрига сиғдира оладиган блокларни қурилишига “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Кўприкқўрилиш” трести ва “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” унитар корхонаси ишчи-хизматчилари сафарбар этилди. Уларни овқатланиш, яшаш шароитлари ҳамда соғлиқлари мунтазам равишда касаба уюшма қўмитаси томонидан назоратга олинди.

Афғонистон Ислом Республикаси “Хайратон-Мозори-Шариф” темир йўл линиясида меҳнат фаолиятини олиб бораётган “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг ишчи-ходимлари жорий йилнинг 31 март кунидан 14 июнь кунигача “Омонхона” бальнеологик даволаш масканига 14 кунлик карантинга жойлаштирилди. Карантин вақтида зарур тиббий муолажалар, шахсий гигиена ва ҳимоя воситалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминланиши ташкил этилди.

250 ўринга мўлжалланган “Назарбек” санаториясида эса 2020 йил март, апрель, май, июнь, июль ойларида 1000 нафарга яқин чет элдан келган Ўзбекистон фуқаролари икки хафталик карантинга олинди. Ҳозирги кунда ушбу маскан вақтинча COVID-19 инфекциясига чалинган беморларни даволаш учун 350 ўринли шифохонага ихтисослаштирилди. Бугунги кунгача шифохонада 3000 га яқин коронавирус инфекциясига чалинган беморлар даволаниб шифо топишган.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли корхона ва ташкилотларда ишловчи темирйўлчилар соғлиғини муҳофаза қилиш, коронавирус инфекцияси касаллигини тарқалишини олдини олиш, касалликка чалинганларнинг енгил даражасидаёқ уларни соғлиғини мустаҳкамлаш ва касалликни авж олишини профилактик чораларини кўришни мақсад қилган Соғлиқни сақлаш хизмати даволаш-профилактика муассасалари томонидан пандемия даврида бир қатор ишлар амалга оширилди.

2020 йил 17 майдан бошлаб Марказий поликлиниканинг вирусология лабораториясида ПЦР усулида коронавирус касаллигига гумон қилинганлардан олинган таҳлиллар текширилиши йўлга қўйилди. Жами 17 майдан бошлаб ушбу ускуна орқали 41205 таҳлил текширилиб, улардан 3726 тасида инфекция борлиги аниқланди. Лаборатория иш жадвали туну-кун смена режимида ташкил қилинди. Лабораторияда ишловчи мутахассисларнинг барчаси ушбу соҳа бўйича билим малакаларини ошириш мақсадида ўқитилди. Марказий поликлиника негизида 2020 йил 3 августдан бошлаб, тез тиббий ёрдам кўрсатиш мобиль бригадаси оператив ташкил қилиниб, ўз фаолиятини бошлади. Мобиль бригада тез тиббий ёрдам кўрсатиб 24 соат давомида узлуксиз иш режимида ишлаши учун 2 та тез тиббий ёрдам машинаси бириктирилди ва шифокор, хамшира ва хайдовчи ходимлардан иборат ихчамлаштирилган 4 та бригада иш тартиби ишлаб чиқилди. Тошкент шаҳридаги барча корхона ва ташкилотлар учун мобиль бригада телефон рақамлари кўрсатилган ҳолда “Хабар бериш чизмаси” тузилиб, барчага тарқатилди.

Барча линиядаги Даволаш-профилактика муассасаларида шунингдек, Соғлиқни сақлаш хизматида телеграмм тармоғи орқали оператив маслахат гуруҳи ташкил қилинди.

Коронавирус инфекцияси билан касалланганларни тўғри ва сифатли даволаш бўйича амалий билим малакаларини ошириш, тажриба ошириш мақсадида барча даволаш-профилактика муассасаларидан 10 нафар шифокор мутахассислар жалб қилинди ва ҳозирги кунда Зангиота махсус шифохонасида амалий билимларини оширмоқда.

Республика махсус комиссияси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлигининг топшириғи ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг 2020 йил 11 сентябрдаги 648-Н сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Россия Федерацияси ҳудудида қолиб кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини мамлакатимизга олиб келиш мақсадида белгиланган жадвал асосида ташкил этилган махсус чартер темир йўл рейсларига 1 нафардан шифокор, ўрта тиббий ходим ҳамда санитария-эпидемиология ходимлари ажратилди ва улар махсус ҳимоя ҳамда зарур дори воситалари жамланган тез ёрдам қутиси билан таъминланди.

Шу кунга қадар 35 та чартер рейслар ташкил қилинди ва Ўзбекистонга жами МДҲ давлатларидан 30 660 нафар ватондошларимиз ўз юртига олиб келинди. Ҳар бир рейс якунида поезда келган ватандошларимиздан темирйўл бекатида коронавирус инфекциясини аниқлаш мақсадида акциядорлик жамиятининг Соғлиқни сақлаш хизмати мутахассислари томонидан экспресс тест таҳлиллари олинди.

МДҲ давлатларидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини олиб келиш учун юборилаётган чартер рейсларнинг вагон кузатувчиларга, вагон-ресторан ишчиларига ва қолган кузатувчиларга йўлга кетиш олдидан коронавирус инфекциясини юқишини олдини олиш бўйича инструктаж олиб борилди. Шифокор, ўрта тиббий ходим ва санитария-эпидемиология ходимлари ва ишчи-хизматчиларга 10 кунлик махсус белгиланган жойда карантин даврида бўлган вақтида ойлик маошининг 100 % тўлаб берилиши ҳамда бир ойлик лавозим маоши миқдорида мукофот пули берилиши ижро учун қабул қилиниб, бажарилиши таъминланди. Чартер рейсда ҳизмат қилаётганларнинг барчасига уч маҳал иссиқ озиқ-овқат, ҳимоя воситалари ҳамда антисептиклар жамият томонидан белгиланган тартиб асосида бепул ажратиб берилди.

Бундан ташқари, 2020 йилнинг 29 сентябрь ҳолатига кўра “COVID-19” коранавирус инфекцияси билан зарарланган 117 та вагон кузатувчиларига моддий ёрдам ажратиш бўйича Раёсат қарори қабул қилиниб, ойлик маошига қўшиб берилиши юзасидан 58,5 млн. сўм миқдоридаги маблағ Республика Кенгаши бюджети ҳисобидан ажратилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, жорий йилнинг 16 март кунидан бошлаб Республика бўйлаб карантин чоралари жорий қилиниши сабабли, йўловчи поездлар ҳаракати тўхтатилди ва бунинг натижасида вагон кузатувчиларининг ишсизлиги келиб чиқди. Шунга қарамасдан барча вагон кузатувчилари март ойидан бугунги кунга қадар ойлик маошлари билан тўлиқ таъминландилар. Чартер рейслар орқали ҳаракатланган вагон кузатувчиларига Республика Кенгаши касаба уюшма қўмитаси томонидан 400 миллион сўмдан ортиқ мукофот пуллари ажратилди.

Шунингдек 2020 йил 22 октябрдан бугунги кунга қадар Қўқон, Хаваст, Самарқанд, Бухоро, Қўнғирот, Қарши даволаш профилактика муассасаларидаги болалар бўлими, Термиз шифохонасида терапия бўлими ва Урганч шифохонаси худудида Локомотив спорт комплексидан 10 ўриндан кам бўлмаган енгил ва ўрта оғирликдаги касаллик даражасидаги коронавирус инфекциясига чалинган темирйўлчи беморларни даволаш ва вақтинча яккалаш мақсадида шифо ўринлари ташкил қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Карантин даврида барча корхона ва ташкилот ходимлари касаба уюшма қўмитасининг раҳбари бошчилигида сидқидилдан меҳнат қилдилар. Буни биргина акциядорлик жамиятининг Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи касаба уюшма қўмитаси мисолида кўриш мумкин. Завод меҳнат фаолиятини тўхтатмасдан ишчилар вахта режимига ўтказилиб карантин қоидаларини ўрнатган ҳолда ишчи-ходимлар учун барча шарт-шароитларни яратиб берди. Улар учун ётоқхоналар тайёрланиб, антисептик, совун, хлор аралашмаси, махсус қўлқоп ва ниқоблар ўз вақтида етказилди, 3 махал бепул овқат қўшимча сут, ичимлик суви ва имбирь дамламасидан тайёрланган иссиқ чой билан таъминланди шунингдек, соғлиқлари доимий назоратга олинди. Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан доимий равишда меҳнат қилаётган ишчи-ходимларга, уйда масофадан туриб ишлаётган ёки касалликка чалинган ишчиларга моддий ёрдам кўрсатилди.

Хулоса қилиб айтганда, пандемия даврида темирйўлчилар касаба уюшма қўмитаси томонидан амалга оширилган ва оширилаётган ишларни кўп гапириш мумкин. Бугунги серташвиш кунларда ақл-идрок билан иш кўриб, бир-биримизга ишониб, қўллаб-қувватлаб беғараз ёрдам кўрсатиб яшаш барчамизнинг асосий вазифамизга айланмоқда. Шундай экан, Ўзбекистонда янги Уйғониш даврига муносиб хисса қўшиш Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг олий мақсадидир.

Ўзбекистон темирйўлчилари ва

транспорт қурувчилари касаба

уюшмаси Республика Кенгаши

раиси Қ.Сабиров

 

 

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!