Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт курувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раҳбарияти Қўнғирот электр таъминлаш масофаси пенсионери, Қорақалпоғистон Республикасининг “Фахрий саноат хизматчиси”, “Меҳнат фахрийси” ва “Фахрий темирйўлчи” нишонлари соҳиби
Сарыбаев Табаш Сарыбаевич
вафоти муносабати билан оила аъзоларига ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Сарыбаев Табаш Сарыбаевич 1944 йил 27 январь куни Қорақапоғистон Республикаси, Шуманай туманида тўғилган. Маълумоти олий. Тошкент қишлоқ хўжалиги ирригациялаш ва механизациялаш мухандислик институтини тамомлаган. Мухандис энергетик. Меҳнат фаолиятини 1960 йилдан бошлаб, республиканинг шаҳар ва туманларида хўжаликларни дастлабки электирлаштириш ишларида фаол қатнашишдан бошлаган.
1975 йилдан меҳнат фаолиятини темир йўл сахосида давом эттириб, Қўнғирот электр таъминлаш масофасида катта мухандис, 1984 йилдан ушбу масофанинг бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Сарыбаев Табаш Сарыбаевич тажрибали муҳандис-энергетик. Ёшлар устозидир. У “Фахрий темир йўлчи”, Қорақалпоғистон Республикасининг “Фахрий саноат хизматчиси”, “Меҳнат фахрийси”. У Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари Қўнғирот туман Кенгаши депутати бўлиб сайланган.
Сарыбаев Табаш Сарыбаевич олти қиз ва бир ўғилнинг меҳрибон отаси.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: