Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

“БУХОРО МИНТАҚАВИЙ ТЕМИР ЙЎЛ УЗЕЛИ” УНИТАР КОРХОНАСИДА 2019 ЙИЛ ДАВОМИДА ЖАМОА ШАРТНОМАСИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИНИ БАЖАРИЛИШИ

“Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси раҳбарияти ҳамда касаба уюшма Ҳудудий қўмитаси аъзоларининг биргаликдаги кенгайтирилган йи-илиши бўлиб ўтди.

Унда, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшма Республика Кенгаши Меҳнатни мухофаза қилиш бўлими мудири – Дж.Валихонов, Бухоро МТУ УК бошлиғи А.Эргашев, Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси раиси М.Джумаев, корхона, ташкилот ҳамда муассалар вакиллари, бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари, бўлимлар бошлиқлари ва мутасадди ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда “Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси раҳбарияти ҳамда касаба уюшма Ҳудудий қўмитаси томонидан 2018-2020 йиллар учун қабул қилинган жамоа шартномасининг мажбуриятларини 2019 йил давомида бажариш бўйича ҳисобот тингланди.

Биринчи масала юзасидан Иқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш бўлими бошлиғининг ўринбосари Х.Фатхуллаевнинг далолатномаси тингланди. Унда 2019 йилда томонлар ўзаро ижтимоий шерикчилик асосида жамоа шартномаси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан тўлиқ маълумотлар бериб ўтилди. Қайд этилишича ишчи-ходимларга махсус кийим-бош, пойабзал ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш учун 2 млрд. 112 млн. сўм маблағ сарфланган.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбариятининг саъй-ҳаракатлари туфайли кейинги йиллар давомида соғломлаштириш масканларидаги шароитларни янада яхшилаш ва уларни жаҳон талабларига етказиш, темирйўлчиларни соғлиқларини тиклаш тадбирларини сифат жиҳатдан ҳам, миқдор жиҳатдан ҳам қўллаб-қувватлаш мақсадида жамоа шартномасига биноан қўшимча маблағ ажратиб турилиши сабабли, темирйўлчилар ва улар оила аъзоларини соғломлаштириш сонини 2019 йилнинг 2018 йилга нисбатан 6 дона ёки 9.3 фоизга оширилишига эришилган. “Дўстлик” болалар соғломлаштириш оромгоҳини реконструкция қилиш бўйича ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун зарур бўладиган асосий воситаларга бўлган эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида пул маблағлари ажратилган бўлиб, 3 сменада 1048 нафар болалар оромгоҳда соғломлаштирилган.

Темирйўлчиларни ижтимоий-иқтисодий ҳимоялаш мақсадида умумий йўлланмаларнинг 104 донаси ёки 10 фоизи болаларга бепул берилди.

Ҳисобот йилида ижтимоий шерикчилик тамойиллари асосида биргаликдаги олиб борилган ишлар 182 та мажбуриятдан 181 таси (99.4 фоиз) бажарилган.

Шунингдек йиғилиш сўнгида Ҳудудий қўмита аъзоларининг биргаликдаги йиғилишининг иккинчи масаласида Бухоро минтақавий темир йўл узели ҳамда касаба уюшма Ҳудудий қўмитасининг XII-Конференциясини чақириш масаласини май ойида кўриб чиқилиши тўғрисида келишиб олинди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!