Жорий йилнинг 17-22 февраль кунлари “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти” нодавлат таълим муассасасида тармоқлар касаба уюшмалари Республика Кенгашлари меҳнат муҳофазаси мутахассисларининг “Муносиб меҳнат асослари” йўналишидаги 40 соатли дастур бўйича малакалари оширилди. Малака оширишга 14 та тармоқ мутахассислари билан Федерация Кенгашининг меҳнат муҳофазаси бўлими мутахассислари ва 4 та ишлаб чиқариш корхоналари меҳнат муҳофазаси муҳандислари жалб қилинди.
Ўқув машғулотлари халқаро стандартлар талабида қайта таъмирланган, замонавий маиший техникалар билан жиҳозланган, ёруғ ва шинам хоналарда ўтказилди. Бир хафталик ўқиш Хафта давомида тингловчилар дастурдаги мавзуларни ўзлаштириш билан бирга ўз тажрибалари бўйича ҳам ўзаро фикр алмашдилар. Айниқса, “Касаба уюшмалари тўғрисида” ги янги Қонуннинг касаба уюшмаларининг инспекциялари тўғрисидаги 44-45-модалари бўйича қизғин баҳс-мунозаралар бўлди. Тингловчилар касаба уюшмалари инспекциясининг структураси, ваколатлари, хуқуқ ва вазифалари тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Амалий машғулотда Тошкент шаҳар Сергели туманидаги “IMZO” фабрикаси иш фаолияти билан танишилди. Ўқув машғулотлари учун тузилган дастур якунида ўтилган мавзулар бўйича якуний тест синовлари ўтказилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раисининг ўринбосари Б.Х.Махмадалиев иштирокида якуний давра суҳбатида тингловчиларга “Гувоҳнома” топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: