БИР АСРНИНГ ИККИ ДАХОСИ
Ўзбек мумтоз адабиёти тарихидаги икки буюк сиймо – Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодини ўрганиш орқали чинакам инсон ҳаёти қандай бўлиши кераклиги ҳақида етарлича тасаввурга эга бўлиш мумкин. Юртимиз бўйлаб ҳар йили февраль ойида Навоий ва Бобурга атаб турли тадбирлар, анжуманлар бўлиб ўтади. Шу муносабат билан жорий йилнинг 19 февраль куни Марказий касаба уюшма кутубхонасида ҳам буюк шоир ҳамда мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги, шунингдек Давлат ва жамоат арбоби шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур тавалллудининг 537-йиллигига атаб “Ишқнинг етти жилоси…” деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти, Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро ҳаракати ходимлари, Тошкент темир йўл муҳандислари институти Миробод академик лицейининг тиллар кафедраси ўқитувчилари ва ўқувчилари, Марказий темирйўлчилар маданият саройининг “Ниҳол” ашула ва рақс ансамбли ҳамда кўнгилли китобхонлар эштирок этди.
Бизга маълумки, Захириддин Мухаммад Бобур машҳур ҳукумдор, саркарда, Темурийлар даврининг сиёсатчиси ва шоири. Алишер Навоий эса ўзбек тили ва адабиётнинг асосчиси, буюк ўзбек шоири, маърифатпарвар, Темурийлар даври давлат арбоби сифатида кенг шуҳрат қозонган. Улар жасурлиги, истеъдоди, ижодкорлиги ва бетакрор тақдири туфайли инсоният тарихида ўчмас из қолдирди. Шеърларида инсоннинг маънавий камолоти бош ўринни эгаллаб, ахлоқий тарбия бўйича қимматли маслахатлар берилади. Тадбирда Марказий касаба уюшма кутубхонаси директори Инамова Азиза сўзга чиқиб, Алишер Навоий ва Захириддин Мухаммад Бобур каби тарихий шахслар Ватанга, халққа бўлган муҳаббати билан ёш авлод учун ибрат намунаси эканлигини таъкидлади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: