Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Х.Хасиловнинг 2019 йил 14 июлдаги “Темирйўлчилар касб байрамини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги буйруғига кўра асосий байрам тантаналари бўлиб ўтадиган Марказий темирйўлчилар маданият саройи бутунлай қайта таъмирланди.

2 август куни касб байрамининг асосий тантаналари пойтахтимизда жойлашган мазкур маданият саройида бўлиб ўтади. Шу муносабат билан Жамият раҳбарияти томонидан бу йилги байрамни янада тантанавор ўтказиш, кўтаринки кайфиятда, қизиқарли ва шодон кутиб олиш ҳамда соҳа ходимлари ёдида бир умр ёдида қолишига эришиш мақсадида саройни қайта таъмирлаш ишлари бундан икки ой аввал бошланган эди.

Унга кўра малакали қурувчи ва муҳандислар томонидан маданият саройининг атрофи ва ташқи кўриниши бутунлай таъмирланди. Саройнинг файеси, асосий байрам танатанали бўлиб ўтадиган концерт залида кенг қайта таъмирлаш ишлари олиб борилди. Яъни пештоқидан тортиб, саҳнаси, деворлар ва пол қисмигача тўлиқ янгиланди. Замонавий ёритгич ва янги совитгич тизимлари ўрнатилди. Саҳна майдонига кавралан маҳсулоти ётқизилди, кўркам ва чиройли  12 метрга 9 метрлик саҳна пардаси осилди, пол қисми янги таркет маҳсулоти билан қопланиб, меҳмон ва томошабинлар ўтирадиган барча эски курсилар ўрнига хориждан келтирилган 633 дона янги курси ўрнатилди. Айни пайтда таъмирлаш ишлари тўлиқ якунганган саройнинг томошалар зали пештоқи, деворлари ва саҳна қисми ҳамда замонавий курсиларнинг ҳар бири бир-бирига ҳамоҳанг тарзда кўркам кўринишни ҳосил қилган. Сарой бинолари янги мебель жиҳозлари билан таъминланди.

Марказий темирйўлчилар маданият саройи раҳбарияти томонидан касб байрамини кўнгилдагидек ўтказиш учун тайёргарлик ишлари июнь ойи бошида бошланган эди. Унга кўра байрам концертини қизиқарли ва кўтаринки кайфиятда ўтказиш мақсадида сарой хонандалари ва юртимизнинг таниқли санъаткорлари иштирокида тайёргарлик ишлари ўз маромида олиб борилди. Янги байрам дастури ишлаб чиқилди.

Асосий байрам тадбирлари ниҳоясига етгач, сарой ҳудудида соҳа ходимлари ва уларнинг фарзандлари ҳамда меҳмонлар учун ҳам байрам сайли  ташкил этилади.

Мухтасар қилиб айтганда, бу йилги касб байрами тантаналарини ўзгача ўтказишга алоҳида тайёргарлик кўрилди. Тўлиқ қайта таъмирланган ва кўркам ҳолатга келтирилган маданият саройида барча хонандалар ва мусиқа жўрлиги фақат жонли ижрода куйланади. Бу эса ташриф буюрадиган соҳа ходимларининг мазмунли дам, байрам тадбиридан олган таассуротлари қалбларида узоқ вақт сақланиб қолишига замин яратади.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Mart 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!