Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

“БУРЧИ-МУЛЛО”ДА 3-МАВСУМ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўтган ҳафта “Бурчи-мулло” оромгоҳида 3-мавсум бошланди. Унда 320 нафардан кўпроқ 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган темирйўлчилар фарзандлари ёз мавсумини мароқли ўтказишмоқда.

12 кун мобайнида дам оладиган болалар ҳам руҳан, ҳам жисмонан соғломлаштирилиши учун “Локомотив” марказий жисмоний спорт клуби ходимлари ташриф буюриб, турли ёшдаги фарзандларимиз учун спортнинг баскетбол, теннис, шашка ва шахмат, югуриш ҳамда арқон тортиш турлари бўйича мусобақалар ташкил этишмоқда. Ундан ташқари Марказий темирйўлчилар маданият саройининг замонавий ва миллий рақс ансамбллари жамоаларининг концерт дастури ҳам болажонлар учун ҳақиқий байрамга айланмоқда. “Серпантинки” ва яккахон хонандаларнинг чиқишлари болаларга жуда манзур бўлди.

Болаларнинг дам олишлари билан бирга билимларини мустаҳкамлашлари учун қурилган катта кутубхонада 1000 дан ортиқ турли бадиий ва илмий адабиётлар мавжуд. Бу йил кутубхонага Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфидаги Марказий кутубхона томонидан ҳам инглиз, рус тилларидаги ранг баранг адабиётлар тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!