Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

28 АПРЕЛЬ — БУТУНЖАҲОН МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ КУНИ

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти мажлислар залида Меҳнат муҳофазаси, техника ва саноат хавфсизлиги бошқармаси томонидан 28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш кунига бағишлаб “Меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида семинар ўтказилди.

Унда Республика Меҳнат вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси, “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси вакиллари, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмасининиг Республика Кенгаши фаоллари, Жамият меҳнат муҳофазаси, техника ва саноат хавфсизлиги бошқармаси аъзолари, санитария-эпидемиология станцияси мутахассислари, тармоқ тасарруфидаги барча минтақавий темир йўл узеллари, станция, корхона ва ташкилот мутасаддилари иштирок этди.

Семинарда сўзга чиққанлар янги таҳрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан давлат ва нодавлат ташкилотлари олдидаги вазифалар, қонуннинг амалиётга татбиқ қилиниши, касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари, соҳага доир қонун талабларининг бажарилиши, корхоналарда соғлом меҳнат шароитларини яратиш ва ишни хавфсиз ташкиллаштириш билан боғлиқ масалалар юзасидан йиғилганларга батафсил маълумот бердилар.

— Маълумки, ҳар йили бутун дунёда Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни кенг нишонланади, — дейди Жамият меҳнат муҳофазаси, техника ва саноат хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси Р. Асомхўжаев. — Ишда рўй бериши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, темирйўлчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, меҳнат шароитларини янада яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни кучайтириш мақсадида ташкил этилган ойлик давомида жойларда бир қатор тушунтириш ишлари олиб борилди, масъул ходимлар билими аттестациядан ўтказилди, мутасадди раҳбарлар ва ўрта бўғин раҳбарларидан меҳнат муҳофазасининг уч босқичли назоратини тўғри ташкил этиш ва вақтида олиб бориш бўйича бир қатор ўқув семинарлари ва техник машғулотлар ўтказилди. Темир йўл тармоғида бу жараёнда профилактика чораларини кучайтириш масаласига жиддий ёндашилади. Натижада, меҳнат жамоаларида ходимларга муносиб меҳнат шароитлари яратилиб, санитария-гигиена талабларига риоя этиш, ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликларига чалиниш ҳолатларининг олдини олишга эришилмоқда.

Йиғилиш сўнггида Жамият бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари А. Шукуров буйруғи асосида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти корхона ва ташкилотларида меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ривожлантириш, тегишли меҳнат шароитларини яхшилашни таъминлаш ва ишлаб чиқаришда жароҳатланишларнинг олдини олиш тадбирларини мукаммал бажариб келаётган Меҳнат муҳофазаси, техника ва саноат хавфсизлиги бошқармаси етакчи муҳандисларидан Серик Кўжабоев — Қўнғирот электр таъминоти дистанцияси, Ўктам Эшонқулов — Қарши темир йўл таъминлаш корхонаси, Ободон Чориева — “Термиз” станцияси, Фахриддин Исоқов — “Жиззах” станцияси, Давлат Хожиев — Бухоро электр таъминоти дистанцияси, Садбар Тошматова — Қўқон вагон депоси, Дилбаҳор Искендерова — Қўнғирот темир йўл шифохонаси меҳнат муҳофазаси муҳандиси “Фахрий ёрлиқ” билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!