Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

28 АПРЕЛЬ – БУТУНЖАҲОН МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ КУНИ”ГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Халқаро меҳнатни муҳофаза қилиш ташкилотининг маълумотларига кўра бир кунда ер юзи бўйича 6300 та меҳнат фаолияти жараёни билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисалар қайд этилади. Меҳнат муҳофазасининг қанчалик муҳимлиги тушуниб етиш учун эса ушбу рақамни бир ойга ёки бир йилга кўпайтиришнинг ўзи кифоя.

Мана шу долзарб мавзу билан доимий курашиб келаётган “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида “28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган семинар бўлиб ўтди. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги корхоналарда соғлом меҳнат шароитларини яратиш” деб номланган ушбу семинарда жамият раҳбарияти, “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси инспекторлари, “Темирйўлсуғурта” компанияси мутахассислари, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари ҳамда корхона, ташкилот раҳбарлари ва меҳнат муҳофазаси муҳандислари иштирок этишди.

Семинарда янги таҳрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши билан давлат ва нодавлат ташкилотлари олдидаги вазифалар ва “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмуни ва моҳияти ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, жамият тасарруфидаги корхона ва муассасалардаги меҳнат муҳофазаси, техника ва саноат хавфсизлиги ҳолати таҳлил қилиниб, “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларининг бажарилиши ҳамда унинг аҳамияти тўғрисида кўргазмали чиқиш намойиш этилди.

Шунингдек, тадбирда “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”нинг 2-босқич якунлари бўйича ғолиблар тақдирланди. Кўрик-танловнинг “Энг яхши корхона” номинациясида 1-ўрин  “Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” акциядорлик жамиятига, 2-ўрин  Қарши локомотив депосига ва 3-ўрин  Бухоро “Алоқа ва ишорат масофаси” корхонасига насиб этди.

“Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинациясида эса 1-ўринга  “Бухоро вагон депоси” касаба уюшма қўмитаси, 2-ўринга  “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ  Йўловчи поездларини рейсга техник ва технологик тайёрлаш филиали касаба уюшма қўмитаси ва 3-ўринга   Термиз локомотив депоси касаба уюшма қўмитаси лойиқ деб топилдилар.

“Энг яхши меҳнат муҳофазаси вакили” номинациясида 1-ўрин   Ғалаба бекати меҳнат муҳофазаси вакили Орифжон Мурадовга, 2-ўрин   “Қўнғирот темир йўл шифохонаси” меҳнат муҳофазаси вакили  Зауре Сейтмуратовага ҳамда 3-ўринни Ховос вагонларни таъмирлаш депоси меҳнат муҳофазаси вакили Зокир Джураевлар эгаллади.

“Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” номинациясида 1-ўрин   “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ  меҳнат муҳофазаси, техника ва саноат хавфсизлиги бошқармаси, Қашқадарё вилояти бўйича меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги бош мутахассиси  Худайназар Рўзиқуловга, 2-ўрин   Бухоро вагон депоси, меҳнат муҳофазаси муҳандиси Шоҳруҳ Иззатуллаевга, 3-ўрин эса  Тошкент сигналлаштириш ва алоқа корхонаси (ШЧ-1) меҳнат муҳофазаси етакчи муҳандиси  Умид Абдиевларга насиб этди.

Кўрик-танловнинг барча ғолибларига “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Фахрий ёрлиғи”, пул мукофотлари ва Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Oktabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!