Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

28 АПРЕЛЬ “БУТУН ЖАХОН МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ КУНИ” ГА ТАЙЁРГАРЛИК

Халқаро меҳнат ташкилотининг ташаббуси билан 2003 йил 28 апрелдан бери “Бутун жаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” ҳар йили дунёнинг 100 дан ортиқ давлатларида турли тадбирлар ўтказиш билан нишонланиб келинмоқда.

Ҳозирги кунда бутун дунё хамжамияти иш жойларида содир булаётган оқибати енгил, оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ходисаларни, касб касалликларига чалинишни олдини олиш умуман меҳнат мухофазаси масалаларига катта эътибор қаратилмокда.

Бу йил ҳам “Бутун жаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” шиори остида бир қатор тадбирлар ташкил қилинади. Хусусан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Раёсат қарорига асосан жорий йилнинг 22-29 апрель кунлари Республикамизнинг 14 та ҳудудларида тармоқлар ҳамкорлигида барча корхона ва ташкилотларида иш берувчилар, касаба уюшмалар, меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари ҳамда ижтимоий ҳамкорлар иштирокида давра суҳбати, “Меҳнатга оид ҳуқуқингизни биласизми” мавзусидаги зукколар ўйини, фото кўргазма, соғлом ва хавфсиз меҳнат тарғибот компанияси меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этишга оид кўрик-танлов ғолибларини тақдирлаш, семинар-тренинг бахс-мунозаралар ўтказиш режалаштирилган.

Федерация Кенгашининг Раёсат қарорига биноан, тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши Сурхандарё вилоятига бириктирилганлиги муносабати билан Республика Кенгаши меҳнат муҳофазаси бўлим мудири Ж.Валихонов ва Термиз МТУ УК касаба уюшма ҳудудий қўмитаси раиси Ғ.Даминов ҳамда касаба уюшма ҳудудий қўмита етакчи мутахассиси Р.Режаповлар Сурхандарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида бўлиб, тадбирлар дастури ва форматини шакллантиришда амалий ёрдам бердилар.

Шунингдек “Термиз МТУ” УК тасарруфидаги бошланғич касаба уюшма қўмита раислари, меҳнат муҳофазаси муҳандислари меҳнат муҳофазаси вакиллари билан “Бутун жаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш кунига бағишланган тадбирларни ўтказиш концепцияси лойиҳаси” мавзусида семинар-йиғилиш ташкил этилди. Унда “Термиз МТУ” УК бош муҳандиси Т.Хамраев иштирок этди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!