Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

21 сентябрь —Халқаро тинчлик куни

Тошкент темир йўл муҳандислари институтида 21 сентябрь —Халқаро тинчлик куни муносабати билан “Tинчлик дея юрак – бағри куйик элдир бу” мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси бўлим бошлиғи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Муножатхон Нурматова, фахрийлар, талабаларнинг ота-оналари, ҳарбий хизматчилар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаоллари ва талабалар иштирок этди.

Мевасин еб, боғини сўраб қўйгин,

Kерак бўлса, боғ атрофин ўраб қўйгин.

Ниҳолларнинг кокилларин тараб қўйгин,

Oзодлик, oбодлик ҳам ўзи келмас,

Oйдан тушган эмас, кўкдан тушган эмас.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар тинчлик, унинг қадрига етиш, нотинчлик ҳукм сураётган давлатлар ва улардаги ҳаёт, бағрикенглик, олийжаноблик, меҳмондўстлик, буюк алломаларимиз ижод намуналаридаги тинчлик, тенглик, дўстлик ғоялари хусусида батафсил тўхталдилар.

Шунингдек, “Бағрикенглик” номли фильм ҳам намойиш этилди.

Институт талабаларининг “Бундан ортиқ яна нима керак бизга!” номли шеърий композицияси тадбир иштирокчиларининг қалбида тинч – осойишта, бағрикенг диёрда яшаётганидан шукроналик туйғусини яна бир бор эсга солди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!