Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

2018 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ СТАНЦИОНАР БОЛАЛАР ОРОМГОҲИ

Истиқлол йилларида ёш авлоднинг интеллектуал ривожланиши, маънавий ва жисмоний камолоти йўлида кенг қамровли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Ушбу жараёнда болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш ишлари муҳим аҳамият касб этади.

Жорий йилги болаларни ёзги соғломлаштириш мавсумида ўтган йиллларда бошланган янгича ёндошув асосидаги тизимли ишлар янада такомиллаштирилди. Ўзбекистоннинг бошқа мамлакатларга хос бўлмаган тажрибаси, яъни болаларни сифатли дам олдириш ва соғломлаштириш ишларига давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамкорликдаги фаолиятини йўналтириш амалиёти ўзининг ижобий самарасини берди.

Асосий мақсад – мавсум давомида ташаббускорлик ва фаоллик кўрсатган инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали келгусида янги муваффақиятларга ундашдир.

Жумладан:

1.“2018 йилнинг энг намунали станционар болалар оромгоҳи”  номинацияси бўйича “Темирйўлчи” болалар соғломлаштириш  оромгоҳи

2.“Энг яхши оромгоҳ бошлиғи” номинацияси бўйича “Коинот” болалар соғломлаштириш  оромгоҳи бошлиғи Усманова Маъмура Абдуллаевна

3.“Энг ғамхўр тарбиячи” номинацияси бўйича Дўстлик” болалар соғломлаштириш  оромгоҳи  тарбиячиси Назаров  Баходир Камилович

4.“Энг яхши спорт йўриқчиси” номинацияси бўйича “Қибрай” болалар соғломлаштириш оромгоҳи спорт мураббийи Умирзаков Достонбек Анвар ўғли

5.“Энг фаол етакчи” номинацияси бўйича “Янги Авлод” болалар соғломлаштириш  оромгоҳи етакчиси Гавриленко Андрей Вячаславович

6.“Энг яхши сузиш бўйича йўриқчиси” номинацияси бўйича “Бурчи-Мулло” болалар соғломлаштириш оромгоҳи сузиш бўйича йўриқчиси Ливанова  Наталья Юрьевна

7.“Энг яхши пазанда” номинациясига “Қўнғирот” болалар соғломлаштириш оромгоҳи ошпази Сапарбаева Гулайим Уразбаевна

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!