2018 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ СТАНЦИОНАР БОЛАЛАР ОРОМГОҲИ
Истиқлол йилларида ёш авлоднинг интеллектуал ривожланиши, маънавий ва жисмоний камолоти йўлида кенг қамровли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Ушбу жараёнда болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш ишлари муҳим аҳамият касб этади.
Жорий йилги болаларни ёзги соғломлаштириш мавсумида ўтган йиллларда бошланган янгича ёндошув асосидаги тизимли ишлар янада такомиллаштирилди. Ўзбекистоннинг бошқа мамлакатларга хос бўлмаган тажрибаси, яъни болаларни сифатли дам олдириш ва соғломлаштириш ишларига давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамкорликдаги фаолиятини йўналтириш амалиёти ўзининг ижобий самарасини берди.
Асосий мақсад – мавсум давомида ташаббускорлик ва фаоллик кўрсатган инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали келгусида янги муваффақиятларга ундашдир.
Жумладан:
1.“2018 йилнинг энг намунали станционар болалар оромгоҳи” номинацияси бўйича “Темирйўлчи” болалар соғломлаштириш оромгоҳи
2.“Энг яхши оромгоҳ бошлиғи” номинацияси бўйича “Коинот” болалар соғломлаштириш оромгоҳи бошлиғи Усманова Маъмура Абдуллаевна
3.“Энг ғамхўр тарбиячи” номинацияси бўйича Дўстлик” болалар соғломлаштириш оромгоҳи тарбиячиси Назаров Баходир Камилович
4.“Энг яхши спорт йўриқчиси” номинацияси бўйича “Қибрай” болалар соғломлаштириш оромгоҳи спорт мураббийи Умирзаков Достонбек Анвар ўғли
5.“Энг фаол етакчи” номинацияси бўйича “Янги Авлод” болалар соғломлаштириш оромгоҳи етакчиси Гавриленко Андрей Вячаславович
6.“Энг яхши сузиш бўйича йўриқчиси” номинацияси бўйича “Бурчи-Мулло” болалар соғломлаштириш оромгоҳи сузиш бўйича йўриқчиси Ливанова Наталья Юрьевна
7.“Энг яхши пазанда” номинациясига “Қўнғирот” болалар соғломлаштириш оромгоҳи ошпази Сапарбаева Гулайим Уразбаевна
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: