2015 йил 30 июн куни Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раёсатининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Йиғилишда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфидаги ва аъзо ташкилотларда жарохатланишларни ва касб касалликларини олдини олиш бўйича олиб барилаётган ишлар, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши VI-Қурултойига сайланган делегатларнинг вақолатлари, “Энг самарали касаначи” кўрик-танлови, “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат ва Республика Кенгаши дастурлари ижросини таъминлаш юзасидан Республика Кенгашига аъзо ва тасарруфдаги касаба уюшма қўмиталари томонидан олиб борилаётган ишлар аҳволи, тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2015 йил II-ярим йиллиги учун мўлжанланган иш режаси тўғрисидаги ва бошқа бир қатор масалалар кўриб чиқилди.
Ушбу масалалар мухонамасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тегишли корхоналари, тизимдаги касаба уюшма ташкилотлари раислари иштирок этдилар.
Раёсат мажлисида кўриб чиқилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди ва бажарилиши бўйича назорат ўрнатилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: