Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

“НИҲОЛ” АНСАМБЛИ БОЛАЖОНЛАР ҲУЗУРИДА

Юртимизда ёш авлоднинг ҳар томонлама соғлом ва баркамол инсон бўлиб вояга етиши масаласига давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири сифатида эътибор қаратилмоқда. Бу жиҳатлар навқирон авлодга пухта ва мукаммал таълим-тарбия бериш, ёшларни ўз қизиқиши ва интилиши бўйича касб-ҳунарга йўналтириш баробарида саломатлигини муҳофазалаш каби эзгу ишларда ўзининг ёрқин ифодасини топаётир.

Ёзги таътил кунлари оромгоҳларда ўқувчи ёшларнинг мароқли дам олиши, саломатлигини мустаҳкамлаши, спорт билан шуғулланиши, ўз қизиқиши, лаёқати бўйича билим ва кўникмаларини ошириши учун етарли барча шароитнинг яратилгани бунинг далилидир.  Бу борадаги эзгу ишлар  “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида яхши йўлга қўйилган.

Бу йилги мавсумда ҳам тизим тасарруфидаги барча оромгоҳларда анъанавий тарзда болажонлар ёзги таътилини мазмунли ўтказмоқдалар. Сўлим ва баҳаво табиат қўйнида жойлашган оромгоҳларда болажонлар учун барча шарт-шароитлар юқори савияда ташкил этилган.

“Янги авлод”  болалар оромгоҳида ҳар йили 800 нафардан, “Қибрай” болалар оромгоҳида 1650 дан  зиёд ўқувчи дам олади. Айни пайтда “Қибрай” оромгоҳида дам олган ўқувчилар сони 850 нафарни, “Янги авлод”  болалар оромгоҳида эса 404 нафар ўқувчини ташкил этмоқда. Шинам ётоқхона, ошхона, концерт зали, сузиш ҳавзаси, маънавият ва маърифат хонаси, турли тўгараклар, спорт майдончалари, ўйин павильонлари ва кутубхона дам олувчилар ихтиёрида.

Куни кеча Тошкент вилоятининг хушманзара табиати бағридан жой олган ушбу оромгоҳларда Тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашининг Марказий темирйўлчилар маданият саройи қошидаги “Ниҳол” ансамбли болажонлар учун концерт дастури намойиш этди. Концертда Ватанга муҳаббат, садоқат ва дўстлик, бахтиёр болаликни мадҳ этувчи шеърлар ўқилди, куй-қўшиқлар тараннум этилди. Айниқса, Марказий темирйўлчилар маданият саройи қошидаги “Сезам” вокал студиясининг солисти Шероза Тўлаганованинг “Она” қўшиғи, Динара Очилдиева ва Ферузбек Норкучкаров ижросидаги дуэт қўшиқлар, “Ниҳол” ансамбли солисти Сарвиноз Тўлаганованинг “Товус рақси”, ансамбль хонандаси Нурсулув Турсинова ижросидаги дилтортар қўшиқлар, ансамблнинг яна бир аъзоси, сухандон Авазбек Аманов ижросидаги шеърлар ҳамда “Ниҳол” мукофоти совриндори, халқимизнинг севимли хонандаси Ҳилола Ҳамидова қўшиқлар болажонларга манзур бўлди.

–Жорий йилда болажонларнинг ёзги таътилини мазмунли ўтказиш мақсадида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан муҳим чора-тадбирлар амалга оширилди, – дейди мазкур концерт ташкилотчиси Марказий темирйўлчилар маданият саройи директори ўринбосари Дилором Мансурова. – Ёз давомида оромгоҳларда ташкил этилаётган турли маданий-маърифий тадбирлар ёш авлодни миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида камол топтириш, бой қадриятларимиз ва анъаналаримизга чуқур ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилади. Бугунги концерт дастуримиздан кўзланган мақсад ҳам ушбу эзгу мақсадларни кўзлайди. Зеро бундай тадбирларҳар бир бола онгида ватанпарварлик, меҳр-оқибат, дўстлик каби олижаноб фазилатларни шакллантириши шубҳасиз.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!