14 январь – Ватан ҳимоячилари куни
МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ ВАТАННИ!
Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 25 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланмоқда.
“Қуюв механика заводи” шуъба корхонасида ҳам касаба уюшма қўмитаси ҳамда корхона маъмурияти ҳамкорликда жорий йил 12 январь куни Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Мардлар қўриқлайди Ватанни!” мавзусида маънавият соати ўтказилди.
Тадбирга Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси ўринбосари, педагогика фанлари номзоди доцент Н.Йўлдошева, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Н.Эшметова, Ўзбекистон Халқ Демократик партияси Бектемир туман кенгаши раиси Н.Қаршиевлар таклиф этилди. Маънавият соатида корхонанинг 85 нафар ишчи-ходимлари иштирок этди.
Маънавият соатида мамлакатимизда Қуролли Кучларни ислоҳ қилиш ва ривожлантиришда эришилаётган ютуқлар, миллий армиямизнинг мустақиллигимизни сақлаш, юртимиз тинчлиги, барқарор иқтисодий тараққиёт ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришда замонавий қурол-яроғ ва техника, малакали мутахассислар билан таъминланган миллий армиямизнинг ўрни ва аҳамияти алоҳида экани таъкидланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: