14 ФЕВРАЛЬ — ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУНИ
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзбек мумтоз адабиётининг йирик намояндаларидан биридир. У қолдирган улкан адабий мерос адабиёт, санъат ва тарихимизни ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилмоқда. Шу боис Бобур ҳаёти ва ижодини тадқиқ этиш илм аҳли, ёзувчию шоирлар ҳамда ёшу қарининг диққат-эътиборида бўлиб келмоқда.
14 февраль — Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган куни муносабати билан Андижон вилояти хокимлиги томонидан Андижоннинг буюк фарзанди Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 535 йиллигини нишонлаш мақсадида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.
“Андижон механика заводи” шуъба корхонаси ёшлар иттифоқи ва касаба уюшма фаолларидан бир гуруҳи буюк саркарда, шох ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳайкали пойига чуқур эҳтиром ила таъзим айлаб гулчамбарлар қўйишди. Тадбир иштирокчилари шоир асарларидан намуналар ўқиб, улуғ бобомизни хотирладилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: