Функция ва вазифалари
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси функционал вазифалари
Умумий раҳбарликни амалга ошириш. Раис ўринбосари, бўлим мудирлари, аъзо ташкилотлар раҳбарлари ишини касаба уюшмалари фаолиятини тартибга олувчи қонунлар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида ташкил этиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш. Ташкилий ишлар, молия бўлимлари ва бош ҳуқуий маслаҳатчи ишига кураторлик қилиш. Меҳнат ва ижро интизомини назорат қилиш. Кадрларни танлаш ва жой-жойига қуйиш масалалари, фуқаролар шахсий қабули, таклиф ва аризаларни кўриб чиқиш. Касаба уюшмалар манфаатларини давлат ва турли нодавлат-нотижорат ташкилотларида ҳимоя қилиш ва улар билан самарали алоқаларни ўрнатиш. Давлат дастурларининг касаба уюшмалар фаолиятига таалуқли вазифалар бажарилишини, соҳага илғор компьютер технологиялари жорий этилишини, касаба уюшмалар амалга ошираётган ишларни оммавий-ахборот воситаларида ёритиб борилишини ташкил этиш.




Spelling error report
The following text will be sent to our editors: