Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Жойларда “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси танлови”ининг 2-босқичи кўтаринки рухда ўтказилмоқда

SAMSUNG CAMERA PICTURES

SAMSUNG CAMERA PICTURES

Термиз минтақавий темир йўл узели касаба уюшма ҳудудий қўмитаси томонидан “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси танлови”ининг 2-босқичи 24.06.2016 йил куни Термиз темирйўлчилар клубида Термиз МТУ га қарашли 7та корхонадан 8 нафар 30 ёшгача бўлган фаол ёш мутахассислар яъни 1-босқич ғолиблари иштирок этдилар.
Танловнинг иккинчи босқич иштирокчилари билимлари ва уларнинг салаохиятлари буйича Термиз МТУ ва КУҲҚ томонидан ташкил этилган 7 нафар малакали ва тажрибали комиссия таркиби иш олиб борди.
“Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танлови қизиқарли савол ва мунозараларга бо тарзда ўтказилиб якунланди.
“Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловининг якунига кўра иккинчи босқичида биринчи ўринни Термиз электр таъминоти корхонасининг Термиз тумани электромонтёри вазифасида ишлаб келаётган Бобомуратов Шухрат Абдувосит ўғли муносиб деб топилиб Термиз МТУ ва КУҲҚ рахбариятининг “Фахрий ёрлиғи” ва 100 минг сўмлик китоблар жамланмаси билан тақдирланди.
“Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловининг иккинчи босқичида иккинчи ўринни Термиз локомотив депоси мухандис технологи вазифасида ишлаб келаётган Холназаров Ўткир Абдуғаниевич муносиб деб топилиб Термиз МТУ ва КУҲҚ рахбариятининг “Фахрий ёрлиғи” ва 85 минг сўмлик китоблар жамланмаси билан тақдирланди.

“Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловининг иккинчи босқичида учинчи ўринни Термиз электр таъминоти корхонасининг Денов тумани электромонтёри вазифасида ишлаб келаётган Жумаев Мансур Махмудович муносиб деб топилиб Термиз МТУ ва КУҲҚ рахбариятининг “Фахрий ёрлиғи” ва 60 минг сўмлик китоблар жамланмаси билан тақдирланди.
Қолган танлов иштирокчиларининг беш нафарига ҳам Термиз МТУ касаба уюшма ҳудудий қўмитаси томонидан ҳар бирига 50 минг сўмлик китоблар жамланмаси совға қилинди ва уларга мамлакатимизда ёшларга оид олиб борилаётган давлат сиёсатига ҳамоханг бўлишлари ҳамда ижодий изланишларига мавафақиятлар билдирилди.
Қўшимча маълумот
Термиз темир йўл бирлашган шифохонасида 04.06.2016 йил кунида “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” кўрик танловининг биринчи босқичи ўтказилди ва тадбир тўғрисида маълумот Сурхондарё вилояти хотин-қизлар кенгашига қарашли “Аёл ва замон”газетасига берилди 20.06.2016 йил кунидаги 63 сонига чиқарилган.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!