Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Темирйўлчилар умумхалі хайрия µашарида фаол иштирок этишди

Мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги олдидан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида 20-21 август кунлари юртимиз бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 августдаги фармойиши асосида ташкил этилган мазкур ҳашарда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги бошқармалар, марказлар, минтақавий темир йўл узеллари, корхона ва ташкилотлардан ғарийб 23 мингга яқин темирйўлчилар иштирок этишди.
Эрта тонгдан ҳашарга чиққан темирйўлчилар томонидан бино ва иншоотлар тевараги, кўча ва йўлаклар, ҳудудлар тозаланиб, кўркам ҳолатга келтирилди.
Ҳудудлардаги корхона ва ташкилотлар, станция ва вокзалларда, хиёбонларда ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Дарахтларни буталаш, кўча ва йўлакларни, ариқ ва лотокларни тозалаш, қурилиш ва маиший чиқиндиларни белгиланган жойга олиб чиқиш ишлари бажарилди. Хусусан, темирйўлчилар томонидан жами 9 минг квадрат метр ҳудуд ободонлаштирилди, 50 минг дарахт бўялиб, шакл берилди. 63 минг метр ариқ турли чиқиндилардан тозаланди.
— Байрам муносабати билан ободонлаштириш ва тозалик ойлиги доирасида ташкил этилган умумхалқ хайрия ҳашари “Қўқон” минтақавий темир йўл узелининг барча ҳудудларида ҳам уюшқоқлик билан ўтказилди, — дейди узелнинг ходимлар бўлими етакчи мухандиси Манзурахон Раµимова. — Икки кунлик тадбирда 2 минг 400 нафарга яқин темирйўлчилар иштирок этиб, 14 гектар ер майдони маиший ва қурилиш чиқиндиларидан, 3 минг 757 метр ариқлар эса турли ахлатлардан тозаланди. 754 та дарахт оқланиб, 360 тасига шакл берилди. Темирйўлчилар маданият саройининг ёзги амфитеатри майдони ободонлаштирилди. Бу ишларда 17 та техникадан унумли фойдаланилди.
Хулоса қилиб айтганда, гўзал ва бетакрор Ўзбекистонимизнинг 25 йиллик байрами арафасида ўтказилган ҳашар темирйўл¬чиларни Ватан равнақи учун фидойи бўлиш, уни янада обод этиш иштиёжида яшаш, шу билан бирга, миллий қадриятларимизни улуғлаш ва энг улуғ, энг азиз байрамимизни муносиб кутиб олишга хизмат қилиши билан янада аҳамиятлидир.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Mart 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!