Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Танлов ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2016 йил 26 апрелдаги “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловини ўтказиш тўғрисидаги раёсат қарорига кўра, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ МТУлари тасарруфидаги корхоналарда мазкур танлов ўтказилиб, унда 30 ёшгача бўлган темирйўлчилар касбий ва дунёвий билимларини синовдан ўтказишган эди. Яқинда ушбу танловнинг Республика Кенгаши босқичида иштирок этган касб эгалари ғолиблик учун ўз билим ва махоратларини намоён этишди. Унда МТУларга қарашли корхоналарнинг энг сара ёшлари бизнес лойиҳаларини шарҳлаш, рационализаторлик  иши бўйича билим ва кўникмаларини синовдан ўтказишди.

Танловда малакали ва тажрибали мутахассислардан иборат ҳайъат аъзолари иштирокчиларнинг ҳар чиқишини кузатиб, ҳар бир чиқишини кузатиб, холисона баҳолаб боришди. Қизиқарли савол-жавобларга бой ўтган танлов якунига кўра, 1-ўринга Тошкент темир йўл мухандислари институти “Бино ва саноат иншоотлари қурилиши” кафедраси доценти Саид Шоумаров сазовор бўлди. 2-ўрин Тошкент темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежи махсус фан ўқитувчиси Салай Маткаримовга насиб этди. Қўқон минтақавий темир йўл узели касаба уюшма ҳудудий қўмитаси бош хисобчиси Элёржон Солиев эса учинчи ўринга лойиқ кўрилди.

Ўтган ҳафта “Ўзбекистон темир йўллари” АЖда “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танлови Республика Кенгаши босқичининг ғолиблари Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши рахбарияти томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.ALM_2415

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!