Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

“Назарбек” сиҳатгоҳи: ҲАМ ДАВОЛАНАСИЗ, ҲАМ ДАМ ОЛАСИЗ!

Бугунги кунда “Ўзбекистон темир йўлчилари” АЖда ишловчиларнинг умумий сони 73 минг нафардан иборат. Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан уларга кўрсатилаётган ижтимоий ҳимоя чора-тадбирларини тизимли йўлга қўйилгани туфайли соҳада иш унумдорлиги йил сайин ортиб бормоқда.

Тармоқ тасарруфидаги дам олиш масканлари ва профилакторийларда ҳар йили минглаб темирйўлчилар соғлиқларини тиклаб, мароқли дам олмоқдалар. Хусусан “Назарбек” сиҳатгоҳида ҳам 1 йилда қарийб 5500 нафарга яқин соҳа ҳодимлари соғлиқларини тиклашади. Ушбу сиҳатгоҳни нафақат республикамизда, балки қўшни давлатлардан  келган фуқаролар ҳам саломатликларини тиклашмоқда.

Яқинда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раҳбариятининг ташаббуси ва қўллаб-қувватлаши билан масканимизда бир қатор таъмирлаш ишлари амалга оширилди, – дейдисиҳатгоҳ бош шифокори Амириддин Аҳмедов.-Хусусан, масканнинг кириш худуди қайта таъмирланиб, замонавий пластик эшик, ромлар ўрнатилди. Аҳолига қулайлик яратиш учун сиҳатгоҳ маълумотхонаси ҳамда ғазнаси асосий бинодан ташқари ҳудудга чиқарилди. Натижада бу ерга келувчилар керакли маълумот, маслахат ҳамда дам олиши  зарур бўладиган расмий хужжатларни тўлдириш ва ғазнага пул тўлаш ишларини шу ернинг ўзида қисқа фурсатда амалга ошириш имконияти яратилди. Шунингдек, асосий бинонинг дам олиш ва даволаниш хоналари ҳам таъмирланиб, диагностика ускуналари ҳамда юмшоқ мебель жихозлари ўрнатилиб, кутубхона янги китоблар билан таъминланмоқда. Маскан атрофини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштиришга ҳам катта эътибор қаратилди. Бу йил баҳорда кўплаб арча, сада ва бошқа манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Асосий мақсадимиз сиҳатгоҳга келаётган дам олувчилар сонини ошириш ва соғлиғини тиклашдан иборат.Маълумотларга кўра, 2016 йилнинг ўтган 6 ойида бу ерда 2500 нафардан зиёд дам олувчилар соғломлаштирилди.

Йил якунига қадаруларнинг сонини 6 мингдан ошириш режалаштирилган.

Маълумки, Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган ушбу маскан ўзининг шифобахш маъданли суви, фойдали муолажалари билан машҳур. Масканда даволаш ишлари асосан сув муолажалари орқали амалга оширилади. 1780 метр  чуқурликдан табий равишда чиқадиган 70 даража иссиқликдаги маъданли сув таркиби калий, натрий, магний, кальций, темир, гидрокарбонат, сульфат, хлор, натрий сингари инсон организмига фойдали менералларга бой. Маъданли сувдан ошқозон – ичак, асаб ҳамда ҳаракат таянчи тизимлари, гастрит, колит, ўт пуфаги ва ошқозон ости бези сурункали яллиғланишлари, аёллар ва эркакларда учрайдиган жинсий хасталиклар ҳамда юрак қон-томир касалликларини даволашда самарали қўлланилмоқда.

Дам олувчилар марваридли ва хушбўй гиёҳли ванналардан фойдаланишади. Сув билан даволаш бўлимида сочма душ, юқорига урилувчи душ, ёмғирсимон душ муолажалари мавжуд. Даволанувчилар учун шифобахш балчиқ билан даволаш айниқса маъқул бўлмоқда. Бундан ташқари 10 дан ортиқ физиоэлектр муолажалари, турли гиёҳли ўсимликлардан шифобахш дамламалар тайёрланадиган фитобар дам олувчилар хизматида. Сиҳатгоҳдаги уқалаш ва игна билан даволаш хонаси дам олувчилар учун доим тайёр. Ушбу шифо масканида 9 нафар олий тоифали шифокор ва 30 нафар ҳамшира хизмат кўрсатади.

Дарҳақиқат, сиҳатгоҳда яратилган қулай шарт-шароитлардан дам олишга келган ҳар бир киши миннатдор. Айни пайтда ёз мавсуми бўлгани учун  “Назарбек”да ҳаёт қайнайди.

“Назарбек” сиҳатгоҳи бугун темирйўлчиларнинг, юртимиз фуқароларининг файзли масканига айланган. Шунданми, айни кунларда масканда дам олувчилар сони ортиб бормоқда.ALM_4834

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!