Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Касб байрами муносабати билан темирйўлчилар рағбатлантирилди.

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашида темирйўлчиларнинг касб байрами муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда ягона темир йўл тизимини барпо этишнинг якуний поғонаси ҳисобланган, юртимиз иқтисодиётини янада ривожлантириш борасида муҳим аҳамиятга эга бўлган буюк қурилиш -узунлиги 125 кмдан ортиқ ва 19,2 километрлик тоннелни ўз ичига Унда темир йўл соҳасидаги узоқ йиллик самарали меҳнатлари, ишдаги ютуқлари ва ташаббус кўрсатганликлари учун бир гуруҳ ишчи-ходимлар ҳамда темирйўлчилар касб байрами муносабати билан фаҳрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

– Истиқлолимизнинг ўтган 25 йили давомида мамлакатимизда асрларга татигулик ишлар амалга оширилди. Бу ишларга, албатта, темирйўлчилар ўзларининг муносиб хиссаларини қўшишди. Улкан зафарларни қучишда ишчи-ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бизнинг асосий вазифамиз ва бу бизнинг доимий  эътиборимизда, – деди Кенгаш раиси Тоирхон Нуриллаев. – Жорий йил Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилган Ангрен – поп электрлаштирилган Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўлининг қурилишида жонбозлик кўрсатган темирйўлчиларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб – қувватлаш ва моддий рағбатлантиришга ҳам  катта эътибор қаратдик. Касаба  уюшмалари томонидан олиб борилаётган ишларнинг темирйўлчиларнинг улкан  марраларни забт этишида  кўмакдош бўлиш, оилаларини қўллаб – қувватлашга йўналтирилгандир.

Мамлакатимизда инсон ва унинг манфаатлари, аҳоли турмушининг обод ва фаровонлиги давлатимиз сиёсатининг энг устивор масалаларидан ҳисобланади. Истиқлол берган имконият туфайли элимиз тинч, ҳаётимиз фаровон бўлиши билан бир қаторда жуда кўп имкониятлар эшиги очилди. Яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, юртимиз иқтисодий ва ижтимоий салоҳиятини ривожлантиришда, унинг ободлиги ва фаровонлигини таъминлашда темирйўлчилар ўзларининг муносиб хиссаларини қўшиб  келишяпти. Бу каби эътибор эса жамоа жамоа аҳлининг ютуқларида ўз аксини топмоқда.

 

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Mart 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!